Мусулмон халқимизнинг энг яхши кўрган ва энг кўп такрорлайдиган дуоси “Илоҳо хонадонларимизни тинч, юртимизни обод қил” деган дуосидир. Ва яна халқимизнинг “Халқинг тинч сен тинч”, “Бир кун уруш бўлган жойда қирқ кун барака кетади”, “Тинчлигинг ҳурлигинг”, “Уруш томошабинга осон” каби мақоллар бежизга айтилмаган. Шукрлар бўлсинким азиз юртимиз ўзининг том маънодаги мустақиллигига эришгандан кейинги оз муддат ичида халқимизнинг моддий фаровонлиги ортди, турмуш даражаси юқори кўтарилди. Таълим тарбия, соғлиқни сақлаш борасида катта муваффақиятларга эришилди. Шаҳар ва қишлоқларимиз кундан-кун обод кўркам бўлиб бормоқда. Аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сони ортиб, сифати жаҳон андозалари даражасига етиб бормоқда. Иқлим шароитлари, миллий урф-одатларимиз талабларига жавоб берадиган замонавий, чиройли мустаҳкам уй-жойлар қурилиши жадал давом этмоқда. Аллоҳ таолонинг беҳад рахмати ва инояти билан юртимизда барқарор тинчлик ва осойишталик ҳукм сурмоқда. Бунинг учун барқарор тинчликни қадрлаб, осойишта ҳаёт учун мустаҳкамлаш барчанинг асосий бурчи эканини яхши англашимиз керак.

Аллоҳ таоло мустақиллигимиз, тинчлигимиз ва ободлигимизни бардавом қилсин.

 

 

Олтинсой туман “Хўжа Бурхон”

жомеъ масжид имом хатиби:                                                            Т.Худойқулов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here