Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни яратганидан сўнг унга турли ноз-неъматларни ато этиб, мана шу неъматлар шукрини қилишга буюрди, исрофгарчиликдан қайтарди. Халқимиз рўзғоридан орттирганини эҳсон қилишга шошилади. Лекин бу эҳсонлар жойига тушсагина, савоб оламиз, исрофга йўл қўйсак, аксинча, гуноҳкор бўлиб қоламиз. Ҳолбуки, бугун баъзи ҳолатлардаги тангликларнинг асосий сабаби ҳам исрофдир. Пайғамбаримиз (с.а.в.) “Тадбирли бўлиш – ярим ризқ”, — деб марҳамат қилдилар. Барча ақли расо, идрокли кишиларга маълум ва маъруфдирки, ҳар қандай ишда ўртаҳоллик, мўътадиллик ва меъёр ҳамиша маъқулланиб келинган. Ҳаддан ошиш, исроф, манманлик ва риёкорлик каби иллатлар эса ҳам ақлан ва ҳам шаръан қораланиб, улардан ҳазар қилишга буюрилган.
Аллоҳ таоло Ўзининг каломида бундай марҳамат қилади:
و яъни: “Қариндошга, мискин ва йўловчига (хайр-эҳсон қилиш билан) ҳақларини адо этинг ва исрофгарчиликка мутлақо йўл қўйманг!”.
Маълумки, мол-дунё Аллоҳ таоло томонидан бандаларга берилган неъматлардан бири ҳаётимиздаги зебу зийнатларидандир. Инсонлар ҳаётининг бардавом этишида ва уларнинг турли манфаатлари йўлида мол-дунё зарурий бир омил эканига ҳеч шубҳа йўқдир. Ҳар бир оқилу доно бу ҳақиқатни яхши билади ва шунинг учун улар мол-дунёларини беҳуда нарсаларга сарфлаб, уни исроф қилмайди.
Исрофгарчилик жамият ва умматга зарари бўладиган ёмон ахлоқий сифатлардандир.
Нафақа қилиш ва мол-дунёни сарфлашда ўртача йўлни ушлаган ва унга амал қилган инсонларни Аллоҳ таоло мадҳ этиб, бундай дейди:
Ҳадиси шарифларда ҳам исрофгарчиликдан қайтарилиб, тежамкорликка тарғиб ва ташвиқ этилади. Жумладан:
яъни: “Бойликда ҳам, фақирликда ҳам, ибодатда ҳам мўътадиллик яхшидир”, — дейилади.
Тежамкорлик тўғрисида эса Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳадисларида бундай марҳамат қилинади:
» яъни: “Тежамкор одам ҳеч қачон қашшоқлик кўрмайди”.
Демак, юқорида зикр этилган ояти карима ва ҳадиси шарифлар маъно-мазмунларидан огоҳ бўлиб ва ибрат олиб, ҳар бир-биримиз меъёрдан ташқари харажат қилишдан, исрофгарчиликка йўл қўйишдан сақланишимиз лозим бўлади. Чунки, исроф бугун фахга айланди одамлар ўртасига мақтанадиган яъни гуноҳ билан кўкрак керадиган бўлди туйлардаги исрофни қаранг бу иллат умматнинг адашиши эмасми Пайғамбаримиз бу ҳолатдан биз умматлардан рози бўлармиди? Асло йуқ азизлар? Кўзимизни очайлик исроф қилиб шайтонга биродар бўлиб қолмайлик.
Исрофгарчилик тўғрисида жуда кўп гапирилишига қарамай, ҳануз ҳам бу борада лоқайдликлар учраб турибди.
Яна шу нарсани ҳам таъкидлаб ўтмоқчимизки, азизлар, алҳамдулиллаҳ, Яратганга ҳамду санолар бўлсинки, бизнинг халқимиз меҳмондўст, саховатли халқдир. Урф-одатимизга кўра ўтказиладиган диний ва миллий маросимларимиз жуда кўп. Лекин афсуски, бу маросимларни ўтказиш асносида ортиқча такаллуф ва исрофгарчиликларга йўқ қўйилади. Ошу нонлар ортиқча тайёрланиб, ортиб қолган емишлар ҳайвонларга берилади ёки ташлаб юборилади. Бу эса динимиз таълимотига мутлақо зиддир.
Бинобарин, юқорида келтирилган оят ва ҳадисларга амал қилсак. Аллоҳнинг нозу неъматларини суистеъмол қилмай, тежамкорлик ва тадбиркорлик ила ҳаёт кечирсак Аллоҳ сизу биздан рози бўлади.
Аллоҳ таолодан барчаларимизни исрофгарчилик ва унинг ёмонлигидан сақлашини илтижо қилиб сўраймиз! Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффолиги бардавом бўлсин! Омин.
Шўрчи туман бош имом-хатиби А. Ҳабибуллаев

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here