Аллоҳ таоло айтади:<<Эй иймон келтирганлар!Сизлар нега ўзларингиз қилмайдиган нарсани қиламиз деб айтурсиз?!Сизларнинг ўзларингиз қилмайдиган ишни(қиламиз,деб)айтишингиз Аллоҳ наздида катта нафрат (боиси)дир>>(Саф,2-3).Усома (розияллоҳу анҳу)ривоят қилади.Мен Расулуллоҳдан(соллаллаҳу алайҳи васаллам)қуйдаги ривоятни эшитганман:<<Қиёмат куни бир киши дўзахга ташланади.Шунда:»Эй фалончи,сенга нима бўлди?Яхшиликга буюруб,ёмонликдан қайтармасмидинг?»дейдилар.У:»Ҳа,яхшиликга буюруб,ўзим уни қилмас эдим ва ёмонликдан қайтариб,ўзим уни қилар эдим»,дейди>>,(Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Шўрчи тумани»Хидирали ўғли Эрали» жоме масжиди имом хатиби

Музаффаров Мўминхон

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here