Жиход сўзи харкат қилиш  маносини билдиради, бугунги кунда нафсига қул бўлган кимсалар жиходни нотуғри талқин қилиб, мусулмон яқинларимизни фикрини ўғирлаётган, уларга бугунги кун қуроли бўлмиш интернет тармоқлари орқали мусулмонларни,  фикрини бузиб уларга, Аллоҳ йўлига жиход қилиш ғоясини сингдириб ва ёш ғўр балоғат ёшига етган мусулмон фарзандларини йўлдан оздириб тирик қуролга айлантирмоқда. Қанчадан қанча ўзбек фарзандлари шу нобокор инсонларни алдовига учиб, ўз ватанига, ўз ойласига, ота-онасига, яқинларига ҳиёнат қилиб, ота онасини қон қақшатиб уларни норизо қилиб биз ислом йўлидамиз деб даъво қилмоқдалар.

Ваҳоланки бизни ислом динимизда ота онани норизо қилиб уларни йиғлатган киши ота онасига оқ бўлади. Ота онасига оқ булган киши бу дунёда ва у дунёда хор бўлади.

Аллоҳ йўлида жиход қилиш дегани фақат бировни ўлдириш дегани эмас. Балки Аллоҳ ман қилган ишларга қарши туриш ва Аллоҳ буюрган  ишларни қилишликда ҳаракат қилиш ҳақиқий жиход бўлади.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ҳақиқий жиход нафсига қилинган жиход” деб марҳамат қилдилар. Бугун мусулмонлар ўз нафсига қарши жиход қилиш керак.Агар мусулмонлар нафсига қарши жиход қилишса Аллоҳ берган неъматлардан фойдаланса ўз вақтида шукрона қилса, Аллоҳ икки дунё саодатини беради. Азиз мусулмонлар биз бугун бундай гуллаб яшнаган ватанимизни қадрига етайлик, уни равнақи учун харакатда бўлайлик.

Ҳайбатуллоҳ РАШИДОВ  Шўрчи тумани «Толли ота» жоме масжиди имом хатиби

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here