Агар сафардан келаётган отанг, ҳурмат қиладиган яқин танишинг, тенгдош дўстинг, ёши сендан кичик ҳамроҳингни кутиб олишга чиқсанг ёки сафардан қайтиб уларнинг олдига келаётган бўлсанг, ташқи кўринишинг озодалигига эътибор қарат. Кишиларга бетартиб ва хунук ҳолда кўринишдан эҳтиёт бўл. Чунки бу яхши кўрган ва эъзозлаган инсонларингни кўзлари завқ олишидан тўсиб қўяди. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги кўрсатмалари ушбу маънога далолат қилади:
إِنَّكُمْ قَادمُونَ عَلى إِخْوانِكُمْ.فَأَصْلِحُوا رِحَالَكمْ، وأَصْلحوا لبَاسَكُمْ حَتَّى تَكُونُوا كَأَنَّكُمْ شَامَةٌ في النَّاسِ، فَإِنَّ اللَّهَ لاَ يُحِبُّ الفُحْشَ وَلَاَ التَّفَحُش
“Сизлар биродарларингиз олдига боряпсизлар. Уловларингизни кўркам, либосларингзни чиройли, қилинглар. Инсонларнинг орасида ҳол каби бўлиб юринглар. Албатта, Аллоҳ таоло фаҳш ва ҳунукликни севмайди” (Имом Абу Довуд, Имом Бухорий ва Имом Ҳоким ривоят қилган).
Сафардан қайтаётганингда бораётган жойингдаги кишилар учун бирор ҳадя олиб боришнинг имкони бўлса ёки сенинг уйингга ҳадя олиб келувчи инсонлар учун муносиб бирор туҳфа қилишга қурбинг етса, буни ўзингга лозим тутгин. Чунки кўз суюкли кишига назар солганда шодланади, нафс ва ички ҳиссиётлар эса инсонлар кўришганда зоҳирий ва ботиний хурсандчилик ила тўлиб тошади. Бунинг барчасига сабаб бўлувчи восита эса ҳадядир. Набий соллаллоҳу алайҳи васлламнинг “Бир-бирларингизга ҳадялар улашинг. Шунда ўзаро муҳаббатли бўласизлар”, деб айтган ҳадиси шарифлари ҳам бизларни ушбу гўзал одатга чорлайди. Ушбу ҳадисни Имом Бухорий “Ал-Адаб ал-Муфрад” китобида ривоят қилган. Салафи солиҳларнинг одатлари агар олдиларига бирор киши келса, арок дарахтининг бир чўпи бўлса ҳам, у учун алоҳида совғалар тайёрлаб қўйишар эди.
«Мусулмоннинг 35 одоби» китобидан.
✍️✍️Ангор туман «Маърифат» жоме масжиди имом-хатиби М.Рахимқулов.