Ҳар биримиз оила қурар эканмиз, оиламиз тинч, ҳаётимиз фаровон бўлишини истаймиз. Оила тинч бўлса, кўнгил хотиржам, ишлар барорли бўлади. Акси бўлса муносабатлар чигаллашади. Ислом шариати оилани мустаҳкам сақлашни, муқаддас никоҳни ҳар қандай вазиятга авайлаб –асрашни юқори даражага қўяда. Эр-хотиннинг феъл атворидаги хато камчиликлар ажрашишларга сабаб бўлмаслигини уқтиради. Ҳадиси-шарифда: “Ўз аҳлингиз билан аҳил яшанглар, мен эса аҳлим билан аҳил яшаган инсонман” дейилади. Беҳуда гап-сўзларга ишониб, арзимаган нарсалардан муаммо чиқариб, хотин қўядиган эрлар, можарони авж олдириб, эрларининг ғазабини қўзғатиб, “Талоқ” сўзини айтишга мажбур қиладиган қайсар хотинлар билсинлар: Бу сўздан Аллоҳнинг арши ларзага келади! Афсус, ғазабланганларида ақллари кетиб, ўзларини тул ёки бева қолиб, бегуноҳ болаларини ҳам тирик етим қилишларини ўйламайдилар. Ҳадиси шарифда: “Ҳалол қилинган нарсалар орасида Аллоҳни ғазабини келтирадиган нарса “Талоқ” дир” дейилади. Ёмон хулқи туфайли, бир-бирига озор берувчи хотинлар тўғрисида Ҳадиси шарифда: айтилади, “Қайси эр ўз аёлининг ёмон феълига чидаб, сабр-қаноат билан яшаса, унга “Аюб” (а.с.) пайғамбарга берилган савоб миқдорида ажр мукофот берилади, қайси бир хотин ўз эрининг ёмон хулқига чидаб, сабр-бардош билан яшаса унга “Фиръавун”нинг хотини “Осиё она”мизга бериладиган миқдорда ажр берилади”.
Яхши оила қуриб, фаровон ҳаёт кечираман деган ота-оналар ҳеч қачон ўз бурчларини унутмайди. Фарзандларини, оила аҳлини севади, улар ўртасида меҳр кўприги бўлади. Остонаси, уйи, оиласини муқаддас билади, асраб-авайлайди. Яхши оила қуриш мақсадида бўлган инсон эр-хотинлик шаънини, фарзандларнинг шаъни деб билади, ҳар доим уни кўз қорачиғидек асрашга интилади. Зеро, номусли оналардан жасоратли, ориятли фарзандлар дунёга келади. Ҳаётдан завқ олиб, атрофга кулиб боқади, уй-жойини меҳр билан тоза сақлайди, фарзандларини шундай ҳам яхши кўрадики… ҳатто, оиласини баҳтиёр қилиш йўлида, ташвишларини-да севади, яхшилик умиди билан яшайди. Шундай экан Меҳрибон Аллохим барчамизнинг хонадонимизга тинчлик хотиржамлик, ризқу барокатини сочсин!

Денов туман бош имом хатибининг хотин — қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Рахимова Гулчеҳра.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here