Мехрибон Роббим ҳар бир инсонга тақдирини билиб битиб қўйган. Дунёга келган хар бир инсоннинг умри вакт куринишида тухтовсиз утиб боради. Бу дунёдан кетиш муддати етганда унга буйсуниб, дунёни ташлаб кетишдан узга чора колмайди. Кетиш вакти эса бугунми, эртами качон келиши инсонга номаълум.
Дунё хаёти бир кундек булиб утиб боради. Чунки кечаги кун утиб кетган кун, эртанги кун эса хали келмаган. Инсон амал киладиган асосий кун эса бугунидир..
Утаётган хар бир лахза инсон хаёти ва умрининг бир кисмидир. У киёмат куни инсоннинг фойдасига ё зарарига гувохлик беради. Уламолар утаётган вакт хакида шундай деганлар: “вакт бетараф булмайди, ё сенга кадрдон дуст ёки ашаддий ракиб булади”. Яъни утган вакт инсоннинг ё фойдаси, ё зарарига хужжат булади.
Хасан Басрий р.а шундай деган: Бошланаётган хар бир кун шундай нидо килади: “Эй одам боласи, мен янги кунман, сенинг амалинга гувохман, мендан фойдаланиб кол, агар утиб кетсам, киёмат кунигача кайтмайман”.
Умрни қадр-қиммат ва нафисликда ҳеч нарса ила ўлчаб бўлмайди. Агар минг йилни беҳуда сарфлаб, сўнг тавба қилиб, сизга умрингизнинг охирида саодат насиб этса, абадул-абад жаннатда яшайсиз. Шунда (сиз учун) энг шарафли нарса охирги лаҳзадаги мана шу ҳаётингиз эканини биласиз. Вақт энг мукаммал неъматдир. Унда ҳеч қандай айб йўқ. Айбдор ундан фойдаланмаётган инсоннинг ўзидир. Шунинг учун вақтнинг қадрига етган зоҳид тобеинлардан бири Омир ибн Абду Қайсга бир киши: “Менга бирор нарса гапириб беринг”, деганида, унга: “Қуёшни ушлаб турсанг, гапириб бераман” (яъни, вақт тўхтовсиз ўтиб кетаверади. Ҳеч ортга қайтган эмас. Уни қўлдан бой берган одам ўзидан кўрсин. Энди уни тополмайди. Чунки, ҳар бир вақт ўз ҳақига эга. Кеча қилмаган ишимни бугун қилдим-ку, деган одам ўзини алдаяпти холос. Мен вақтимга хиёнат қилмайман. Хафа бўлма, вақтим йўқ.) деган эканлар.
Инсонга умр бир маротаба берилади Инсон хаетлик даврида хар хил синовларни бошидан кечиради Бу синовларга Аллохдан сабр каноат тилаб сабр килган инсонга Аллохнинг мукофоти савоби бор Зеро «Аллох сабр килувчилар билан биргадир» (Бакара 153) Афсуски орамизда Аллоҳ берган синовлардан сабрсизлик қилиб арзимаган нарса учун уз жонига касд киладилар Аллох берган улуг неьмат умрни авайлаб чиройли имон этикодли булиб унга хиенат килмаслик лозим .Динимиз уз жонига касд килганларни катта жиноят хамда хакдор хакига килинган улкан хиенат деб атайди Биринчидан Аллохга хиенат Аллохнинг хукми казои кадарига нарози булади. Уз узига хиенат килди Аллох берган бундай умрни хазон килди Оиласига ота онасига яшаб турган жамиятига хиенат килди Акс холда банда огир жиноятга кул урган катта кечириб булмайжиган гунох ортирган булади Имом Бухорий ривоят килган хадисда бундай дейилган»Бандам узини узи улдириб Аллох берган умрга шукр килмай шошди шунинг учун унга жаннатни абадий харом килади» дунеда шундай инсонлар бор Аллохни амри билан оёғи йук қўли ривожланмаган тушакда ногирон булиб етиб колган лекин уриб турган юрагига шукроналар айтиб умид билан яшайдилар дунега интилиб аллохдан нажот кутиб хар бир утган кунига шукур килиб еруг дуне лаззатидан магрур яшадилар Шундай экан бизга берилган улуг неьмат умрни асраб авайлаб кадрига етайлик.
Аллоҳ таоло барчамизни вақтни қадрига етадиган ва ундан фойдаланадиган кишилардан қилсин. Зеро, омонат умрнинг кадрига етадиган зотлар узларини хам, миллатларини хам, юртларини хам манфаатлардан махрум килмайдилар. Ана ушалар тугриликда юрувчилардир.

Шурчи туман бош имом хатибининг хотин қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: Алимова Маърофатхон.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here