2017-йил 22-июль куни Сурхондарё вилояти Шеробод тумани “Имом Термизий” жоме масжидида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2017 йил 25 апрел кунидаги 01\А038-сонли буйруғига асосан “Йил имоми-2017” кўрик танлови иккинчи вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси томонидан тасдиқланган низом асосида 5 та ҳолис ҳакамлар (вилоят вакили ўринбосари А.Фатуллаев, вилоят вакиллиги мухтасиби С.Шоймуродов, Термиз тумани бош имом-хатиби Р.Абдуллаев,Узун тумани бош имом-хатиби Ш.Рахмонов ва Имом Термизий жоме масжиди имом-ноиби П.Тошбоев) ҳайъати тузилиб, уларнинг иштирокида танлов иштирокчиларининг диний ва дунёвий илмлари, қироати, илмий савияси, фиқҳий илми, ижтимоий-ҳуқуқий онги, барча жамоат иштирокида фаоллиги, одоби кийиниш маданияти, суҳбатда ўзини тута билиши, қайси ислом билим юртини тугатганлиги, неча йилдан буён диний соҳада ишлаб келаётганлиги, ЎМИ ва вилоят вакиллиги топшириқларини қай даражада бажараётганлиги, эл-юрт олдидаги хурмат-обрўйи, нутқи, Республика ва вилоятда бўлаётган бунёдкорлик ишларидан хабардорлиги, жамоат тадбирларида қатнашганлиги ва шунга ўхшаш ютуқлари ҳисобга олиниб, холис баҳоланди.
Ҳакамлар ҳайъатининг қарорига биноан биринчи ўрин — Бойсун тумани “Қадимий Дарбанд” жоме масжиди имом-хатиби Алимов Ўрол Алибоевичга берилиб, унга Вилоят вакиллигининг LCD Телевизор, иккинчи ўрин – Сариосиё тумани “Хожи Абдурауф Ансорий” жоме масжиди имом-хатиби Исмоилов Обиджон Исматовичга берилиб, унга вилоят вакиллигининг Чанг ютгич, учинчи ўрин – Жарқўрғон тумани “Ҳазрати Билол” жоме масжиди имом-хатиби Саидов Ҳабибулла Тоҳировичга берилди ва унга вилоят вакиллигининг ДВД эсдалик совғалари топширилди.
Шунингдек вилоят босқичига етиб келган туман ғолибларига ҳам вакиллик томонидан мақтов ёрлиғлар топширилди. Шунинг билан бирга “Йил имоми-2017” кўрик танлови иштирокчиларига “Имом Термизий” мажмуаси ошхонасида дастурхон ёзилиб, зиёфат берилди ва шу билан “Йил имоми-2017” кўрик танлови вилоят босқичи ниҳоясига етди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Сурхондарё вилоят вакили: А.Сайфидинов