Етимларга мулойим гузал момила қилиб отасини ўрнига ўз отасидай мехр беришлик керак.
Бу ҳақида пайғамбаримиз Мухаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир нешта ҳадис ворид булган.
Абдурроҳман ибн Абза розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Довуд: «Етимга меҳрибон отадек бўл. Билки, албатта, нимани эксанг, шуни ўрасан.
Бойликдан кейин келган фақирлик қандай қабиҳ нарса. Лекин бундан ҳам кўпи ёки қабиҳи ҳидоятдан кейин залолатга кетишдир.
Агар соҳибингга ваъда берсанг, ваъдангга вафо қил. Агар бундай қилмасанг, ораларингда адоват келиб чиқади.
Сен Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодан муҳтож бўлсанг, сенга ёрдам бермайдиган, унутсанг эсингга солмайдиган дўстдан паноҳ сўра, у дўстларнинг энг ёмонидир», деди».
«Етимга меҳрибон отадек бўл».
«Билки, албатта, нимани эксанг, шуни ўрасан».
«Бойликдан кейин келган фақирлик қандай қабиҳ нарса. Лекин бундан ҳам кўпи ёки қабиҳи ҳидоятдан кейин залолатга кетишдир».
«Агар соҳибингга ваъда берсанг, ваъдангга вафо қил. Агар бундай қилмасанг, ораларингда адоват келиб чиқади».
«Сен Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодан, муҳтож бўлсанг ёрдам бермайдиган, унутсанг эсингга солмайдиган дўстдан паноҳ сўра, у дўстларнинг энг ёмонидир».

. Абу Аммародан ривоят қилинади:

«Мен Ҳасан розияллоҳу анҳунинг: «Мен аввалги мусулмонларни яхши биламан. Улардан бири эрталаб туриб:
«Эй аҳлим! Эй аҳлим! Етимларга қаранглар, етимларга қаранглар.
Эй аҳлим! Эй аҳлим! Мискинларга қаранглар, мискинларга эҳтиёт бўлинглар!
Эй аҳлим! Эй аҳлим! Қўшнинггизга яхшилик қилинг! Қўшнинггизга яхшилик қилинг!» дер эди.
Энди эса аҳвол ўзгариб, кундан-кунга пастга қараб кетяпсизлар. Қарасангиз, бир одам фосиқ бўлиб, дўзахга ўттиз минг фарсах чуқурликка тушиб кетяпти. Унга нима бўлган? Аллоҳ уни қатл қилсин!
Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг берган насибасини битта улоқнинг баҳосига сотиб олади. У ҳамма нарсани зоеъ қиляпти, шайтоннинг йўлига сарфлаяпти. Унга бирор ваъз қилувчи ҳам йўқ, нафси ҳам унга ваъз қилмайди», деганини эшитдим».

Асмо ибн Убайддан ривоят қилинади:

«Ибн Сирийнга:
«Менинг ҳузуримда бир етим бор», дедим.
«Унга ўз болангга қандай қарасанг, шундай қарагин. Болангни нима учун урсанг, уни ҳам шунинг учун ургин», деди».
Етим болан яхши кўриш уни хурсанд қиладиган нарсаларни олиб бериш зарур.
Агар етим болаг яхшилик ва унга чиройли момила қилиш керак.
Етимларни тарбиясига ва уни одобига этибор қилиш биз мусулмонлар зиммасида булиши керак. Бугун мусулмонлар жоҳил фел эгалариетимларни кўрганда жирканиб қарайди момила қилмайди. Етимни бошини силаш зарур чунки Пайғамбаримиз айтганлар»Ким етимни бошини силаса сочини ададича ажр савоб ёзилади ».
Бугун мусулмонлар етимга момила қилишда этиборли булишса етимларни ўз фарзандларидай кўрса ,етим болалар жиноят йўлга кирмайди яхши момила қилинса тарбияси яхши булади.

Ҳайбатуллоҳ РАШИДОВ

Шўрчи тумани «Толли ота» жоме масжиди имом хатиби

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here