«…Ва билмаган нарсаларингизни билдирди. Оллоҳнинг Сизга қилган фазлу марҳамати улуғ бўлди». (Нисо сураси, 113-оят).
Жаҳолат қалбни ўлдирар, ҳаётни қурбон қилар, умрни ўчирар. «Албатта Мен сенга жоҳил-нодонлардан бўлмасликни буþраман». (Ҳуд сураси, 46-оят).
Илм кўз нури, руҳ ҳаёти, табиат ёқилғисидир. «Ахир аввал ўлик (кофир) бўлган, сўнгра Биз уни (Ҳақ Йўлга ҳидоят қилиб билан) тирилтириб, унга одамлар орасида ўзи билан бирга олиб þрадиган нурни (иймонни) бериб қўйганимиз бир киби —зулматларда қолиб кетган ва ундан ҳеч чиқувчи бўлмаган кимсага ўхбайдими?!». (Анъом сураси, 122-оят).
Илм ортидан шодлик- хурсандчилик келади, чунки илм зулматни ёритади, орзуга етказади, беркилган пардани очади.
Нафс янгиликка интилади. Жаҳолат эса зерикиш ва қайғудан иборатдир, у ажибликдан йироқ, ёқимли бўлмаган ҳаётдир – кеча бугундек, бугун эртадек.
Саодатни истасанг, илм иста, маърифат изла, фойда ҳосил қил, ғам-андуҳ, қайғулардан нажот топасан. «…ва айтинг: «Парвардигорим, илмимни янада зиёда қилгин». (Тоҳа сураси, 114-оят). «(Эй Муҳаммад алайҳис-салом, Сиз ўзингизга нозил бўладиган қуръонни барча мавжудотни) яратган Зот бўлмиш Парвардигорингиз номи билан (бошлаб) ўқинг!». (Алақ сураси, 1-Оят). «Оллоҳ таоло қайси бандасига яхшиликни истаса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди».
Маърифатдан йироқ кимса мол-дунёси, обрў-эътибори билан фахрланмасин, бундай одамнинг ҳаёти тўкис эмас, ўтаётган умри комил эмасдир. «(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), ахир Сизга Парвардигорингиз томонидан нозил қилинган нарса аниқ ҳақиқат эканини биладиган — иймон келтирадиган киши (кўнгил кўзи) кўр кимсага ўхшайдими?». (Раъд сураси, 19-оят).
Маърифат шарафдир, маърифатла нафс шодон, қалб тоза, ақл заковатлидир. «Ахир Парвардигори томонидан аниқ-равшан Ҳужжатга (яъни, қуръонга) эга бўлган киши (яъни, Расулуллоҳ алайҳис-салом ва мўминлар), қилган ёмон амали ўзига чиройли кўрсатиб қўйилган ва ҳавойи нафсига эргашган (кофир) кимсалар каби бўлурми?!». (Муҳаммад сураси, 14-оят)
Доктор Оиз Ал-Қарнийни “Ла таҳзан – Маҳзун бўлма” 24-бўлим
Ҳайбатуллоҳ РАШИДОВ
Шўрчи тумани «Толли ота» жоме масжиди имом хатиби