Яхши таълимот

Муқаддас Ислом дини таълимотларида ўзгаларга яхшилик, хайру-эхсон қилиш ҳақида кўрсатмалар берилган. Ҳар бир инсон қўлидан келганича яхшилик, хайр-эҳсон қилмоғи мумкин. Биз мусулмонлар бу билан фахрланмоғимиз лозим. Дунё тарихида ўзгаларга яхшилик, хайр-эҳсон қилиш борасида бунга ўхшаш яхши таълимот бўлмаса керак. Пайғамбаримиз Мухаммад Солаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадиси шарифда айтадилар:
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир мусулмон зиммасида садақа бор», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Пайғамбари, топмаган одам-чи?» дейишди. «Қўли билан ишлаб топиб, ўзига манфаат келтиради ва садақа қилади», дедилар. «Агар (унга имкон) топмаса-чи?» дейишди. «Музтар – ҳожатмандга ёрдам беради», дедилар. «Агар (унга ҳам имкон) топмаса-чи?» дейишди. «Маъруф ишни қилсин ва ёмонликдан тийилсин, албатта, ўша ҳам унинг учун садақадир», дедилар».
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда ҳар бир мусулмон инсоннинг ким бўлишидан қатъи назар садақа қилиш мажбурияти бор эканлиги таъкидланмоқда.
1. Оз бўлса ҳам имкони бор инсон мол-мулкидан садақа қилиши турган гап.
3. Ишлаб топгани ўзидан ошмаган одам ҳожатманд ноқулай ҳолга тушиб қолган, ёрдамга муҳтожларга кучи, меҳнати билан ёрдам берса ҳам садақа ўрнига ўтаверади.
4. Ўта ночор бўлиб, охирги ишни ҳам қила олмаган одам бир яхшиликни қилса ва ёмонликни тарк этса ҳам садақа ўрнига ўтади

Сариосиё тумани Имом Низомиддин Сангардакий жоме масжиди имом хатиби
Обиджон Исмоилов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here