Сурхондарё вилояти Термиз туманидаги “Янги ҳаёт” маҳалласида янги жоме масжид қурилиш ишлари бошланди. Ушбу масжиднинг тайёрланган лойиҳасига кўра, кишилар учун жуда қулай ва шинам бўлишига алоҳида эътибор қаратилган.
Аллоҳга шукрки, юртимиздаги икки мингдан зиёд масжидларимиз кундан-кунга обод бўлмоқда. Кўп масжидлар замонавий шаклда таъмирланиб, чиройли ва қулай ҳолатга келтирилмоқда.
Бундай эзгу ишга ҳисса қўшиш истагидаги қурувчилар ўз маҳоратларини кўрсатиб, бор куч-ғайрат билан меҳнат қилишмоқда. Зеро, масжидни обод этишнинг савоби улуғ экани Ислом манбаларида баён қилинган. Бу ҳақда Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан бундай ривоят қилинган: “Ким масжидда битта чироқ ёқса, ўша чироқнинг нури ўчгунича фаришталар у кишининг ҳаққига истиғфор айтиб турадилар”.
Ушбу хайрли тадбирда иштирок этган Термиз тумани ҳокими Ўринов Шухрат, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилоят вакили Алиакбар Сайфидинов бошчилигида вакиллик ходимлари ҳамда нуроний отахонлар масжиднинг биринчи ғиштини қўйиб бердилар.
Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида қад ростлайдиган ушбу жоме масжид, халқимиз учун жуда катта туҳфа
Сурхондарё вилоят вакиллиги