Фарзанд: Аллох таолонинг санаб адогига етиб булмайдиган неъматлари ичидаги улугидир. Бу хакда Аллох тало мархамат килиб Мол мулк фарзандлар дунё хаётининг зийнатидур. (Коф сураси 46 оят) Расулуллох с.а.в мархамат килиб айтадиларки кишининг уз фарзандини чиройли одоб ахлок билан тарбиялаши куп микдордаги нафл сад акал ардан яхширокдур деганлар. Фарзанд инсон хаётининг мазмуни, наел насабини давом эттирувчиси, оиланинг мустахкам занжири. Яхши со лих фарзанд ота онанинг бахти икболи икки дунё саодатига етказгувчи дилбанди. Фарзандлар жаннат райхонларидир деб тафсифланиши бежиз эмас. Аммо у одобли яхши фазилатлар сохиби итоаткор ва кобил булгандагина ота онасига рахмат ва бахт хурсандчилик келтиради. Бунинг акси булишидан Аллох сакласин.

Бу хакда суз юритилар экан оилада фарзандларга эътибор ва муносабат исломий таълимотлардан анча чекиниб кетганлигини айтиб утиш керак. Афсуски баъзи оилаларда оила даврасида фарзандлар олдида ота-оналар арзимас нарсаларни камчиллик сифатида коралаб “пашшадан фил ясаб” жамиятни аъзоларини ёмонлаб сукиш ва куракда турмайдиган сузлар билан хакоратлаш каби кунгилсиз холатлар учраб туради.

Тажрибадан маълумки фарзанд учун ота-онадан саодатлирок улардан фидоийрок мехрибонрок дуст ёки улфат топиш кийин. Угил ёки кизнинг бошига бир мусибат ёки бало келганда хамма ундан воз кечиб ёки ташлаб кетиш мумкин факат ота-она бундай килаолмайди.

Баъзи бир йигин давраларида сухбатдошларнинг фарзанд тарбияси хакидаги бахс мунозараларни эшитишга тугри келиб колади. Фарзанд тарбияси яхши булиши учун хар ким узича шахрлайди. Лекин купчиллик боланинг со лих эс хушли тарбияли итоатгуй булиб улгайишининг сабаблари хакида уйлаб хам курмайди.

Аммо шуни очик тан олиш керакки бола билан ота-онанинг муросаси бузулишига келажакда фарзанднинг жиноят кучасига кириб колишига сабаблардан бири ота оналарнинг узларидирлар.

Успиринлик инсон фел атвори ва рухияти шакилланадиган асосий давр булиб айни шу даврда болаларга алохида эътибор бериш лозим. Жумладан фарзандлар билан оила даврасида факат яхшиликларни мамалкатимизда булаётган яхши ижобий ишларни,

 

Давлатимиз томонидан яратиб берилаётган шароитларни етказишимиз. Шу билан бирга ён атрофимизда дунёнинг баъзи давлатларида инсонларнинг хаёт тарзини таккослаб фарзандларига сингдириб улгайтиришимиз л озим.

Пайгамбаримиз с.а.в хадисларининг бирида яхши хамсухбат мисоли мушк анбар сотувчидир. Атирдан олмаган такдирда хам хушбуй хиди димогингни чог килади. Ёмон хамсухбат эса бамисоли темирчининг босконидир. У гарчи кийимингни куйдирмасада тутуни димогингни ачитади деганлар. Демак хулоса киладиган булсак аксар холларда фарзандларимизнинг турли ёт гоялар таъсирига тушиб колиши кисман ота-оналарнинг айби билан булади. Сабаб доим оила даврасида жамиятдан норози булиб узидан яхши яшаётган кушнисини гийбат килади, махаллада узидан яхши яшаётган махалладошини ёки махалла оксоколини ёки бир эътиборли кишини камчилликларини ахтариб гийбат килади. Уйлаб курадиган булсак шу мухитда вояга етган фарзанд жамиятдан норози булиб усади окбатда куп холларда жиноят кучасига кириб ко л ад и.

Хулоса килиб айтсак ёшларимизнинг хар томонлама комил гузал хулкли мустакил фикр ва дунёкарашга эга турли салбий одат иллат ва таъсирлардан холи равишда вояга етказиш албатта ота-она махалла уламоларининг урни бекиёсдир. Одоб ва хусни хулк сохиби булган ёшларгина илм ва касб хунарда юкори даражаларга эришади. Бугунги техника асрида бизнинг фарзандларимиз хар томонлама етук, соглом ва акл фаросатли ва бахтли булиши керак. Дунёвий билимлар билан бирга диний билимларни хам пухта эгаллашлари керак. Мана шундай ёшлар мустакил Узбекистонимизнинг келажаги ишончи ва давомчиси була олади. Аллох таоло ёшларимизни хусни хулк ва чиройли одоб ахлок билан зийнатлантириб ота-оналарига фахр куч кувончи булишларини насиб айласин.

Шўрчи тумани «Хожа Каъбул Ахбор» жомеъ масжиди имом-хатиби А.Жўраев

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here