Конститутциямиз мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, халқимизнинг тинч-осуда, фаровон ҳаётини таъминлашнинг муҳим асосидир. Унинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб этиш, аҳоли, айниқса, ёшлар онгу шуурида Ватанга садоқат, қонунларимизга ҳурмат туйғусини мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилаётган учрашув, давра суҳбати, очиқ мулоқот ва бошқа маданий-маърифий тадбирлар юксак самаралар бермоқда. “Инсон ҳуқуқлари – энг олий қадрият”, “Инсон, унинг қадр-қиммати, ҳақ-ҳуқуқи олий қадрият”, “Конститутция – бахтимиз пойдевори”, “Адолат – қонун устуворлигида”, “Конститутция ва маънавият муштараклиги”, “Конститутция – фахримиз, ғуруримиз” каби мавзуларда тадбирлар ташкил этилиб, халқимизга кенг тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Яна шуни таъкидлаш керакки, Ўзбекистон мустақилликка эришгач, диний эътиқодлар ҳамда маданий-маънавий омилларнинг умумий силсиласига кирувчи, тенг ҳуқуқли қадрият сифатида тан олинди ва тўла эркинлик берилди. Диний ташкилотларга қонун доирасида очиқ ва дахлсиз фаолият кўрсатиш имконияти яратилди. Ўзбекистон аҳолисининг асосий қисми ислом динига, бошқа миллат вакиллари эса ўзларининг дин ва мазҳабларига эмин-эркин эътиқод қилмоқда. Диний эмин-эркинлик ҳақида сўз юритар эканмиз ҳозирда юртимизда 15 дан ортиқ диний конфессия вакиллари бағрикенглик тамойили асосида яшамоқдалар. Улар ватан мустақиллигини мустаҳкамлаш, сиёсий, ижтимоий, иқтисодий барқарорликни таъминлаш йўлида ҳамжиҳат фаолият юритмоқдалар.
Айниқса Виждон эркинлиги тўғрисидаги қонуннинг 9-моддасида қўйидаги гапларни учратасиз. «Диний расм-русумлар ва маросимлар диний ташкилотлар жойлашган жойда, шу жумладан ибодат қилинадиган биноларда ҳамда уларга тегишли ҳудудларда, дафн этиш жойларида, зиёратгоҳларда, диний зарурият бўлган тақдирда фуқароларнинг хоҳишига кўра уларнинг уйларида ўтказилади.
Касалхоналарда, госпиталларда, интернат муассасаларида, дастлабки қамоқ ва жазони ўташ жойларида, ички ишлар органларининг реабилитация марказларида диний расм-русумлар ва маросимлар қонунчиликда белгиланган тартибда, шу жойлардаги фуқароларнинг илтимосларига кўра ўтказилиши мумкин.
Ибодат қилинадиган бинолардан ташқаридаги оммавий диний расм-русумлар ва маросимлар қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади». Бундан кўринадики ҳар бир дин вакили ибодатларини диний расм русмларини бемалол бажараверади. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг дунёвий таълим олиш ҳуқуқи, уларнинг динга бўлган муносабатидан қатъи назар, таъминланади.
Ҳар ким диний таълим муассасаларида профессионал диний таълим олиш ҳуқуқига эга.
Диний таълим муассасаларида ўқишга фуқаролар қонунчиликка мувофиқ умумий ўрта, ўрта махсус таълим ёки профессионал таълим олганидан кейин қабул қилинади. Деб белгилаб қўйилган.
Қолаверса, ушбу қонунда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, динга муносабатидан қатъи назар, қонун олдида тенгдир, дейилган. Бу эса юртимизда ҳар хил миллат вакиллари, ва ҳар хил дин вакиллари тинч тотув яшаб келаётганлигининг яққол мисолидир.
Юртимизда кафолатлаб қўйилган дину-диёнат эркинлиги, инсоний ғамхўрликларни, ижтимоий-иқтисодий ривожланишни, тинчлик-осойишталикни илоҳий марҳамат ва улуғ неъмат деб қабул қилиб, улар учун шукроналар келтиришимиз айни мусулмончилик бурчимиздир. Зеро, бу билан Аллоҳнинг “Шукр этсаларингиз, албатта зиёда этаман” деган чақириғига мувофиқ бўламиз.
Бандихон тумани бош имом хатиби.Н.Махаммадиев.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here