ҚИЁМДА ОЁҚЛАРНИ КЕРИБ ТУРИШ

Ота-боболаримиз ва халқимиз асрлар давомида то бугунги кунга қадар намозда турганларида икки оёқ орасини тўрт бармоқ миқдорича, узрлилар эса ўртача очиб қиём қилиб келмоқдалар.

Шуни билиш лозимки, аҳли суннат ва жамоанинг тўрт мазҳаб уламоларининг бирортаси ушбу ҳадислардан елка, тизза, тўпиқ ва оёқларни бир-бировникига теккизиб туриш лозим, деган ҳукмни олган эмаслар. Саҳобалар давридан бошлаб XIV аср давомида жами мусулмонлар, тўрт мазҳабга эргашиб келаётган намозхонлар орасида чотини кенг очиб турадиганлари чиққан эмас. Бунинг сабаби нима? Оқил инсон мазҳаб уламоларини айбламасдан, «мазҳаб аҳли ҳадисга қарши иш -қиладилар», демасдан, асрлар давомида яшаб ўтган содда намозхонларни гумроҳликда айбламасдан, мазкур ҳадисларни бошқача тушуниш кераклигини, унинг борасида мазҳаб уламолари каби фикрлаш лозимлигини, англаб етади.

Намозда қиёмда турганда оёқлар ораси қандай ҳолатда туриши борасидаги мазҳаблар фикри ҳақида Абдурраҳмон ал-Жузайрий (р.ҳ.)нинг «ал-Фиқҳ ъала-л-мазоҳиб ал-арбаъа» асарида қуйидагилар зикр қилинган:

«Қиём ҳолатида икки оёқни очиш миқдори жуда яқин ҳам, жуда узоқ ҳам бўлмаслиги керак. Фақат семизлик, тўлалик, барвасталик ва шунга ўхшаш узр билан бўлса, жоиз. Мазҳабларда унинг миқдори борасида ихтилофлар бор. Ҳанафийлар икки оёқ орасини тўрт бармоқ миқдори очиш деб белгилаганлар. Ундан ортиқ ёки кам бўлса, макруҳ бўлади. Шофиъийлар эса бир қарич деб белгилаганлар. Улар ораси бундан қисқа ёки ортиқ очилса, макруҳ бўлади. Худди бу бир оёқ олдинроқда, бириси орқароқда тургандек макруҳ бўлади. Моликийлар икки оёқ орасини очишни суннат эмас, балки мандуб бўлади, дейдилар. Улар фикрича, икки оёқ ораси бир-бирига теккизилган ёки жуда очилгаи ҳолатда эмас, балки урфда ёмон кўрилмайдиган ҳолатдаги ўртача очилиши керак. Ҳанбалийларнинг фикрлари ҳам моликийлар сингаридир, фақат улар мандуб ёки суннат деб белгилаган эмаслар» (Абдурраҳмон ал-Жузайрий. ал-Фиқҳ ъала-л-мазоҳиб ал-арбаъа. 1-жилд. 202-бет).

“Ҳанафийлар айтадилар: “Қиёмда икки оёқ орасини тўрт энлик миқцорича очиб туриш суннатдир. Чунки бу хушуъга яқинроқдир”.

«Шофеъийлар айтадилар: «Икки оёқ ораси бир карич микдорида

«Моликий ва ҳанбалийлар айтадилар: «Икки оёқнинг орасини очиб туриш мандуб бўлиб, ўртача ҳолатда, қайсики, иккисини бир-бирига ёпиштириб ҳам, жуда кенгайтириб ҳам юбормайди, токи урфда нохуш саналадиган бўлмасин».

Демак, тўрт мазҳабнинг фиқҳий қарашларига кўра намозда қиёмда турганда икки оёқ ораси жуда катта очилган бўлмаслиги, урфда ва одамлар назарида ғайритабиий кўринмаслиги даркор. Шунинг учун ҳам, намозларда икки оёқларини кериб, кенг очиб туриш ҳолати намоз борасидаги диний анъанага тўғри келмагани боис эриш туюлади.

Саҳобалардан бири Нўъмон ибн Башир разияллоҳу анҳудан келган бир ривоятда шундай дейилади:

яъни: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга юзларини қаратиб, «Сафларингизни тўғриланглар!» дея уч марта марҳамат қилдилар ва бундай дедилар:

«Аллоҳга қасамки, сафларингизни тўғриланглар ёки Аллоҳ қалбларингизни бир-бирига мухолиф қилиб қўяди».

Нўъмон ибн Башир разияллоҳу анҳу айтадилар: «Мен одамларни шеригининг елкасига елкасини, тиззасига тиззасини ва тўпиғини тўпиғига ёпиштирганини кўрдим» (Имом Абу Довуд, Имом Байҳақий ривоятлари).

Буюк муҳаддис олимлар Ибн Ҳажар ал-Асқалоний (р.ҳ.) ва Бадриддин ал-Айний (р.ҳ.) юқоридаги сафларда бир-бировнинг оёқларига оёқларини теккизиб туриш ҳақидаги ҳадис борасида жумладан шундай дейишган:

«Бундан мурод сафларнинг тўғрилаш ва унинг очиқлигини йўқотиш борасидаги муболағадир», — деганлар (Манба: “Фатҳ ал-Борий” ва “Умдатул- қорий”. китоблари).

Яъни, бундан оёқларни бир-бировникига теккизиш ҳақиқий маънода эмас, балки сафларни жипслаштириб туриш маъносида тушунилиши керак. Яъни, оёқларни бир-бировникига теккизиш суннат ёки мустаҳаб эмас, балки ҳадис ибораларидан жуда текис ва ўта жипс ҳолда сафланиш лозим эканини тушуниш керак бўлади.

Демак, юқоридагилардан маълум бўладики, мусулмонлар янги-янги фатволар ва қарашларга эмас, балки шаръий илмларни тўла қамраб олган мужтаҳид олимларимизга, минг йил давомида амалда бўлиб келган фатволарга ва урфдаги фиқҳий масалаларга суяниши энг тўғри йўл ҳисобланади.

 

 

Узун тумани “Домла Айниддин” жоме масжиди имом хатиби: Н.Хасанов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here