Инсонни хидоятга бошлаб,Дунё ва охират саодатига элтувчи нурли йулни курсатиб берувчи динимиз хар бир шахснинг эътикоди ,акли ,моли, жонини мухофаза килиш баробарида, унинг наслу насабини куриш, химоя килишга хам жиддий эътибор қаратади.Хусусан ,зинони,унга олиб борувчи хар кандай йул хамда воситаларни қаттик қоралайди.Бу борадаги илохий хукм ва шаръий тавсияларга амал килинмаса ,аянчли окибатлар келиб чиқишидан огохлантирилади.
Дархакикат ,бугунги кунда махрам – номахрамни ажратмайдиган , шахватига асир булган баъзи хайвон табиат инсонларнинг зинокорлиги касридан қанчадан-қанча оилалар барбод булмокда ,отасиз,насабсиз болалар туғилиши сабабли жамиятимизда уғрилик,қароқчилик ,акидапарастлик ,бузғунчилик каби разил иллатлар содир бўлмоқда.Ҳақиқатдан,инсон никох одобларига ,эр-хотинлик хақларига риоя қилмаса,номахрамлардан сақланмаса ,узини хам,ахлу аёлини хам халокат гирдобига ташлаши мукаррар.
Фиқхий китобларда уйланиш одоблари ва унинг масъулияти хақида батафсил маълумотлар берилган
.
Пайғамбаримиз с.а.в. марҳамат қиладилар: “ Никохланинглар ,купаясизлар.Албатта мен киёмат кунида утган умматларга нисбатан сизлар (яъни умматимнинг куплиги )Билан фахирланаман.Хатто кориндан тушган нарсаю ва чала туғилган бола Билан хам”Яна бошка бир хадисда эса «Ким уйланса ,бас,диннинг ярмини қурғон килибди ва қолган ярмига Аллохга такво килсин » дедилар.
Пайғамбаримиз с.а.в. марҳамат қиладилар: “ Тўрт нарса Расулларнинг суннатларидан: ҳаё, хушбўйлик сепмоқ, сивок ва никоҳ”.
Муҳтарам ака укалар , ушбу ҳадиси шарифда Одам а.с.дан тортиб, Муҳаммад с.а.в.гача бўлган барча Пайғамбар а.с.ларнинг суннатлари 4 та нарса ҳақида сўз юритилган. Шунинг учун ҳаё иймондан эканлиги, хушбўйлик эса, инсоннинг табиатида завқ уйғотади, мисвок – бу инсон доим тоза юришлиги, яъни тишини тоза тутиб юришлиги ва никоҳ эса Аллоҳ таолонинг барча пайғамбарларини бирлаштириб турувчи суннатларидан биридир. Бу иш энг муҳим суннатлардан ҳисобланади.
Никоҳли бўлиб ҳаромдан сақланишга ҳаракат қилаётган, аммо эриша олмаётган кишига ёрдам қўлинин чўзиш ҳар бир мўмин-мусулмоннинг муқаддас бурчидир. Кимдир сўзи билан, кимдир хизмати билан, кимдир молу дунёси билан ёрдам бермоғи керак. Ушбу сўзимизга мос ва хос бўлган бир ҳадис Пайғамбаримиз с.а.в.дан ворид бўлди.
Пайғамбаримиз с.а.в. марҳамат қиладилар: “Аллоҳ таоло учун ҳақдир 3 кишига ёрдам бермоқ; 1. озод бўлишни хоҳлаган мукотаб қулга. 2. иффатини сақлашликка уринаётган, яъни ҳаромдан тўсилишни хоҳлайдиган уйланишга уринганга, 3. Аллоҳ таоло йўлини ҳимоя қилувчига”.
Никоҳ туфайли инсоннинг майли жиловланади, унинг учун хотиржамлик, саодат таъмин этади. Инсон никоҳ туфайли ўз иффатини сақлайди ва зино каби ҳаром ишдан ўзини сақлайди.Никоҳ маданият, тараққиёт ва илғорлик белгисидир. Шунингдек, никоҳ ёрдамида инсон ўз наслу насабининг поклигини ҳам сақлаб қолади. Никоҳ бўлмаса, ким кимдан дунёга келганлигини билиб бўлмайдиган ҳолатга келиб қолинар эди. Никоҳ туфайли оила, деб номланган муҳташам ошён қурилади. Унда эру хотин, улардан ўғил-қиз, навера-чеваралар пайдо бўлиб, бир-бирлари билан муқаддас бир робита, яъни алоқа ҳосил бўлади.
Пайғамбаримиз с.а.в.нинг ҳадиси шарифларининг бирида: “ ва ҳар бирингизнинг жинсий ҳожатида ҳам ажр бор”, дейилган. Шунда кишилар шаҳватини қондирса ҳам ажр бўладими, дейишганда Пайғамбаримиз с.а.в. ўша шаҳватини ҳаромдан қондирганда гуноҳ бўлармиди, ҳалол йўл билан қондиргач, савоб бўлади, деганлар.
Пайғамбаримиз с.а.в. яна ҳадиси муборакларида марҳамат қиладилар: “Кимга Аллоҳ таоло солиҳа аёл берган бўлса, батаҳқиқ, унинг динининг ярмига ёрдам берибди
Энди иккинчи ярмига Аллоҳ таолога тақво қилсин”.
Солиҳа аёл қанақа сифатларга эга бўлиши кераклигини мана бу ҳадислардан билиб оламиз.
Пайғамбаримиз с.а.в. шундай марҳамат қиладилар: “Аёл 4 нарсаси учун никоҳланади: моли учун, ҳасаби учун, чиройи учун ва дини учун. Бас, диёнатлигисини танла, қўлинг тупроққа қорилгур.”
Азиз биродарлар, мана келин танлаётганда, ёки уйланаётганда қизни моли учунмас, ҳоли учунмас ва жамоли учумас, фақат ва фақатгина дини учун танланади. Хўп нима учун? Чунки муҳтарам динининг ярмини салоҳиятли қиладиган биродарлар! Келин томон бой бўлса, куфув бўлмайди, яъни томонлар тенг бўлмайди. Шариат фатволарида томонлар тенг бўлмаган никоҳларни қоралайди, чунки албатта ундайин кўп никоҳлар ажралишликка олиб келади. Талоқ эса аршни ларзага келтиради. Насаби эса қиз диндор бўлсагина ярашади. Агар беҳаё бўлса, унда насабу-ҳасабини обрўйини тўкади. Чиройи, гўзаллиги вақтинчалик.
Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз с.а.в. ўзларининг Имом Ибн Можа, Баззор ва Байҳақийлар ривоят қилган ҳадисларида: “ Аёлларни ҳуснлари учун никоҳингизга олманг, эҳтимол у (ҳусн) уларни ҳалок қилар. Ва уларни моли учун ҳам никоҳингизга олманг, эҳтимол у (мол) уларни туғёнга кетказар. Уларни дин учун никоҳингизга олинг. Албатта, қора, хунук диндор чўри афзалдир” деганлар.
Ҳазрати сўфи Оллоҳёрнинг ажойиб байтлари бор.
Узулмас солмани бўйнингга солма,
Агарчи олмадур рухсори, олма.
Дами айшики бўлғай охири сард,
Ани хушлаб қабул этма узун дард.
Агар энди у қиз диндор, ҳаёли бўлса унда бу дунёнинг жаннати ана ўша.
Пайғамбаримиз с.а.в.дан сўрадилар: “Эй Аллоҳнинг Расули, аёлларнинг қайсиси энг яхшиси?”
Шунда Расули Акрам с.а.в. жавоб бердиларки, — Қачон эри назар солса, сурур бағишлайдигани. Қачон буюрса, итоат қиладигани ва эрига ўз жонида ва молида у ёқтирмайдиган нарса билан хилоф қилмайдиганидир.”
Кумкургон туман бош имоми хатиби Қ.Бойсариев