Аёл кишининг турмуш ӯртоғи вафот этиб, ундан болалари етим қолиши оғир мусибатдир. У бошқа турмушга чиқиб оила қуриши мумкин, аммо болалари қаровсиз қолишидан қӯрқиб турмуш қурмади. Ӯзини турмуш ӯртоғидан қолган болалари учун фидо қилди. Шу қилган иши мукофотга лойиқ!
» Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
» Мен ва икки юзи сӯлиган аёл жаннатда худди мана бундоқмиз» , деб ӯрта ва кӯрсатгич бармоқларига ишора қилдилар ва:
«Аёл эридан бева қолди. Мансаб ва жамол эгаси эди. У ӯз нафсини етимлари учун то улар катта бӯлгунча ёки ӯлгунларича бағишлади», дедилар».
( Абу Довуд ривоят қилганлар)
Фидокор аёл ӯзи емади, киймади, аммо етим болаларини едирди, кийдирди, ӯқимишли қилди. Қизларини турмушга берди ва яхши ниятда ӯғлини уйлантирди. Аммо, келини рисоладагидек келин бӯлиб чиқмади. Ӯғлини унга қарши қилиб қӯйди. Уй юмушларини қилмасдан, хонасидан чиқмай ётар эди. Ҳатто тупугини ташқарига чиқиб ташлашдан эриниб, гиламлар тагига ташлар ва хийли ҳунарлари бор эди. Бундай пойқадамсиз келинлар, ҳозирги даврда афсуски учраб турибти. Албатта, бундай келинларни инсофга чақириш ҳар бир кишининг бурчидир. Шундагина юртимизда оилалар мустаҳкамлигига эришиш осон кечади иншааллоҳ.
А.Мирзаев
Денов туман Муҳаммадқул жомеъ масжиди имом хатиби