Инсон будунёга келар экан туғулганидан онага талпинади
ва ҳеч кимни ёрдамисиз онасини эма бошлайди ваҳолангки
унда на ақил на эс бўлмайди ўша пайтдан она унга меҳрини оқ сутига қушиб беради.Бола катта бўлган сайн ота-она зиммасидаги маъсулият ортиб боради.Исломда отанинг зиммасига ҳалол рисқу насиба билан оилани боқиш ва фарзандларига диний ва дунёвий таълим тарбия этиш маъсулияти юклатилади.Бу ажойиб икки зот фарзандлари қанча кунлар ўта версин зиммасидаги маъсулияти шунчалик ортиб бораверади.Вояга йетганда уларни уйлаш турмушга бериш масулияти пайайдо бўлади қўяверингки икки инсоннинг умри поёнига йетиб қолади.Ота-она кексайиб қолганида аксар фарзандлар уларни менсимай овора қилишади.Базилари ҳаттоки ота-онанинг кексалик нафақаси учунгина меҳрибончилик кўрсатадилар.Ажабо яшаб турган замонимизга назар солсангиз ота-онасига бир ширинлик ёки бир кило мева-чевани раво кўришмайди ваҳолангки қўлидаги уяли алоқа воситаси ва ижтимоий тармоқ учун хохлагунча пул сарфлайдилар ота-онанинг ҳолидан хабар олмайдию жўра бозлик чойхона аёллар гаштаги авжида.Қадимда бир фарзанд мен онамни каму кўстига қарадим боқдим бовлидим ҳажга олиб бордим ҳақимни адо қилдими деб бир донишмандан сўрабди донишманд бир кунлик берган оқ сути ҳаққи адо бўлмабди деган экан. Донишманд шундай савол берибди биласизми ота-онанинг ҳаққини нма учун адо қилиб бўлмайди?.Фарзанд йўқ деб жавоб берибди.Ота-она болам катта бўлиб ўниб ўссин вояга йетсин дер экан.Фарзанд ота-она кексайганда буларнинг охирги манзилига оз қолди шунгача қарашиб турай дер экан.Донишманд ёнига борган йигит уялибди.Донишманд
йигитга бир ҳикоя сўзлаб берибди.
Қадимда ота оналари қариб қолганда берахим фарзандлар. Говургон илонлар водийсига олиб бориб ташлар экан.Шундай ноқобил фарзандлардан биттаси отасини ўша жойга олиб жўнабди йўл юриб чарчаб бир харсанг устига дам олиш учун отасини ўтирғизибди маюс хомуш келаётган ота бирданига кулиб юборибди шунда ҳайрон бўлган ўғил ота мен сизни илонлар водийсига ташлаб келиш учун олиб кетаябман дебди биламан ўғлим биламан дебди ота унда нимага куласиз нимага хурандсиз деб сўрабди шунда ота болам манашу тошнинг устида мен ҳам отамни ўша ёққа олиб кетаётганимда дам олганман деб жавоб берган экан бу сузларни ешитган фарзанд хотининиг гапига кириб қилган ишидан пушаймон бўлиб отаси пойига бош урибди.

Азиз диндошим ушбу ҳикоядан ўзингиз учун ибрат олиб
тўғри йўл тутсангиз камина ҳам савоб умидида

Кумкургон туман «Ислом ота»жомеъ масжиди имом хатиби
Олломурод Чориев.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here