Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Табарий «Адабун-нуфус» номли китобида зикр қилади: «Ҳаким ибн Муҳаммад Аҳмасий деди: «Эшитишимча, жаннат зикр билан бино бўларкан. Бас, қачон зикрдан тўхташса, бино қилиш ҳам тўхтар экан. Уларга бу ҳақда («Нега тўхтадинглар?») дейилса, «Бизга маблағ келмаяпти», дейишади».

Зикр Аллоҳ азза ва жалланинг буйруқларини бажариб, қайтариқларидан қайтишдаги итоатдир.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинади: «Ким Аллоҳга итоат қилса, гарчи (нафлнамозлари, (нафл) рўзалари, яхши амаллари кам бўлса-да, Аллоҳни зикр қилибди. Ким Аллоҳга осийлик қилса, гарчи нафл рўзаси ва яхши ишлари кўп бўлса-да, Аллоҳни унутибди» (Абу Абдуллоҳ Муҳаммад «Аҳкамул Қуръон»да зикр қилган).

Зикрнинг моҳияти Аллоҳ таолога Унинг буйруқларини бажариб, қайтариқларидан қайтишда итоат қилишдир.

Саид ибн Жубайр раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: «Зикр – Аллоҳга итоат қилиш. Ким Унга итоат этмаса, зикр этмабди, гарчи тасбеҳ ва таҳлилларни кўпайтириб, Қуръонни кўп ўқиса ҳам». Бу маънода Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган: «Ким Аллоҳга итоат қилса, гарчи жим турса ҳам, Аллоҳни зикр қилибди, ким Аллоҳга осийлик қилса, гарчи Қуръон ўқиб, тасбеҳ айтувчи бўлса ҳам, Аллоҳни унутибди».

Қуръон ўқиб, тасбеҳ айтиб туриб Аллоҳга осийлик қилувчи – Аллоҳу аълам – масхараловчи, беписанд, Аллоҳнинг оятларини ҳазил деб биладиган инсонга ўхшайди. Уламоларимиз Аллоҳ таолонинг: «Аллоҳнинг оятларини ҳазил деб билманглар!» сўзи таъвилида: «Аллоҳнинг амрини тарк қилиб, хатога йўл қўювчи, адашувчи бўлманглар!» демоқда, дейдилар. Худди шунингдек, бу оят маъносига гуноҳдан тавба қилиб, истиғфорни кўпайтириб, яна гуноҳида давом этган шахслар ҳам киради. Шу маънодаги барча инсонлар Аллоҳнинг оятини ҳазил, деб билганлар қаторига киради.

Имом Қуртубийнинг «Тазкира»сидан

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here