«Бу Роббим раҳматидандир…»
(Каҳф сураси, 98 оят).
Аллоҳ марҳамат кўрсатиб (ҳовли ёки машина ёки фарзанд ёки бошқа бир неъмат) ато қилса, хар-хил қаҳрамонликлар (“ўзимнинг ақллилигим, уддабуронлигим, моҳир ва усталигим билан бўлди бу бойлик ва мансаблар” каби сўзларни) тўқимасдан, ушбу неъматларнинг бари Роббиси ва Мавлосига мансублигини эътироф этишлиги масъул, солиҳ банданинг иши бўлади.
Демак, «Аллоҳнинг раҳмати» ва «Аллоҳнинг фазли карами билан эришдим», деб айтишга буюрилмоқда.
Шеробод тумани бош имом хатиби У.Бўронов