Исроф динимизга каттик кораланган. Куръони каримда исрофнинг зарари, исрофгарнинг мазаммати хакида бир неча ояти карималар бор. Аллох айтади: “(Бахиллик килиб) қўлингизни буйнингизга боглаб хам олманг. (Исрофгарчилик килиш билан) уни бутунлай ёйиб хам юборманг! Акс холда, маломат ва махрумликда утириб колурсиз”.
Аллох таоло Куръонда муминларнинг сифатларини зикр этар экан, уларнинг исрофгар хам, хасис хам булмасликларини баён этади. “Улар эхсон килганларида исроф хам, хасислик хам килмаслар”.
Абдуллох ибн Аббосдан (р.а) ривоят килинади : Расулуллох соллалоху алайхи васаллам: “сени икки хислат –фахрланиш ва исрофгарчилик хатога бошламаса, хохлаганингни еб, хохлаганингни ичавер, деганлар” (Имом Бухорий ривояти). Фахри коинот айтганларидек: “Енглар, ичинглар, садака килинглар, аммо исрофгарчилик ва фахрга утманглар”; “Ким хаётда тежамкор булса, зинхор кашшокликка тушмайди”. Яна бир хадисда: “Исрофгар жаннатга кирмайди”, дейилган
Лекин минг таассуфлар булсинки, бугунги кунга келиб аксарият холларда исрофдан сакланишга эътибор бермаймиз, исрофгарга айланиб колаётганимизни сезмаймиз. Деярли куп нарса, у кимматми ёки арзон, ахамиятлими ёки ахамиятсиз, нодирми ёки сероб, олди кетига карамай бирваракайига исроф килиняпти. Хонадонларимизда ортиб колган таомлар ташлаб юборилмокда. Ахлат уюмлари орасида энг азиз неъмат булмиш нон хам пайдо булгани айникса ачинарли холат.
Туйлар, байрамлар, тантаналар ва бошка маросимлардаги исрофгарчиликлар хакида гапирмаса хам булади. Ейишга ярокли канча неъматлар увол булиб кетади.Туй ва бошка турли маросимларни утказишда исроф ва исрофгарчиликдан эхтиёт булишимиз,пешона тери билан топилган пул маблагларни уз жойига сарфлашимиз керак булади.Узбекистон мусулмонлари идораси уз вактида бу борада чикарган фатвосига амал килишимиз лозим.
Исрофнинг катта-кичиги йук. Ном чикариш, обру козониш, бошкалардан устун ёки пулдор эканини курсатиш, зиёфат ва маросимларни бошкаларникидан бир неча баробар дабдабали, серчиким килиш хам исрофнинг куринишларидандир.
Хамма ишда меъёр яхши, муътадиллик яхши. Менга бойлик бериб куйилибди, дея уни хар томонга сочавериш, айникса буюрилмаган ишларга харжлаш савоб урнига гунох эшикларини очиб юбориши мумкин. Бунинг урнига махалладаги ночор яшаётган бир эхтиёжманд оиланинг кам-кустини килиб бериш, укиш хаки (контракт) пулини тулай олмаётган бир талабага елка куйиб юбориш, уйланиш учун маблаг топа олмай гангиб юрган бир ёш йигитнинг мушкулини осон килиш, карзини тулай олмаётган бир мухтожни куллаб юбориш мумкин-ку!
Исрофгарликнинг охири надомат билан тугайди, халокат билан якунланади. Шамини кундузи ёндирган одамнинг туни коронгу булади.Пулини,молини, бошка неъматларни хор килган киши огир кунда узи хам хор булади. Тасаввур килинг: бир ой тула оч-ялангоч одам утирибди.Уй совук, егани хеч вако йук, хасталарга табиб чакиргани, дори-дармон олгани хам пул йук. Оила аъзоларининг барчаси гамга гарк булган, хатто болаларнинг кунглига шухлик сигмайди.Мана шу кунгилсиз холатнинг бош айбдори кераксиз уринга мол сарфлаган, иктисод, тежаш деган гапларни аллакачон унутиб юборган оила бошлигидир. У: “Пул мени эмас, мен пулни топаман”, деб эртасини уйламай, топганини бехуда совурган.
Бир донишманд айтганидай, “Саховатли бул, аммо исроф килма,тежамкор бул, лекин бахил булма”.Исроф сахийлик эмас, тежамкорлик бахиллик эмас.Тежамкор киши пулини керагидан ортикча сарфламайди. Пулини факат хаёти, рузгори, эхтиёжи учун зарур булган нарсаларгагина харжлайди. Тежаган киши асло факир булмайди, балки икки дунё саодатига эришади. Туй ва маросимларни исрофсиз утказишда динимиз курсатмаларига амал килишлик, айникса,хозирги кунда нихоят даражада мухим.
Аллоҳим барчамизни манманлик, кибру хаводан асрасин!
ЎМИ Сурхондарё вилояти вакилининг хотин қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Хосият Қосимова.