Юртимизда Муборак Рамазон ойини муносиб кутиб олиш алла қачон бошланиб кетди. Бу ой қадрли, саҳоватли ва муқаддас бўлиб араб ва ислом ўлкаларида кўтарингки кайфиятда байрамона рухда бошланмоқда.

Аллоҳ таолога минг шукроналар бўлсинким, барчаларимизга баракот ойини насиб қилди. Унинг қанчалик даражада баракали эканлигини, иймонимиз ва ишончимиз  даражаси ила ҳис қиламиз. Аммо бу раҳмат ойида кўп яхшилик борлигига ҳеч кимнинг шубҳаси йўқ. Чунки бу ойда тутаётган рўзаларимиз билан кўп ўзимиздаги ёмонликлардан тийиламиз. “Мен рўзадорман” деб анча мунча ножоиз ишларимиздан тўхтаймиз. Кўпчилигимиз шу баракотли ой туфайли ўша ёқимсиз амалларимизни шу билан тарк қиламиз. Бу муборак ойда ажру мукофотлари беҳисоб эканлигига Расулуллоҳ с.а.в.нинг ушбу сўзлари далил: “Ким Рамазон рўзасини иймон ила савоб умидида тутса, унинг ўтган ва кейинги гуноҳлари ҳам мағфират қилинади”.

Ҳаммамизга маълумки Рамазон ойининг рўзаси ислом арконларининг энг улуғларидан биридир. Лекин ушбу арконни бажара олмай ўтказиб юборган, шаҳвати ўзига ғолиб келиб рўза тутишдан юз ўгирган киши бу ойнинг ҳурматини тақдирлашни қўлдан бой бермаслиги лозим.

Аллоҳ азза ва жалла ўзининг мукаммал Китобида ўз сўзини рост айтган;

«Иш бундоқ. Ким Аллоҳнинг нишонларини улуғласа, бас, албатта, бу қалбларнинг тақвосидандир». Ҳаж, 32. Яъни кимки Аллоҳ азза ва жалланинг нишонларини улуғламаса шубҳа йўқки унинг қалби Аллоҳ таолонинг тақвосидан ҳолидир. Агар қалб Аллоҳнинг тақвосидан ҳоли бўлса бу қалб эгаси хоҳласа хоҳламаса унга мунофиқлик маънолари суқулиб кира бошлайди. Демак биз билишимиз лозим бўлган нарса шуки, биз ушбу муборак ойни, ушбу олий ва муқаддас исломий нишонни муносиб равишда кутиб олишимиз керак. Аллоҳ субханаҳу ва таолонинг ҳузуридаги эҳтиромга муносиб тарзда қарши олишимиз лозим. Албатта унинг даражаси қандай эканини Аллоҳ таолонинг баёноти ўз Китобида аниқ ва равшан баён қилиб берган.

Албатта нафси ўзини енгган ва ожиз қолиб ушбу ойнинг рўзасини тутишга куч топа олмаган инсон ҳам ушбу ойнинг эҳтиромини ўрнига қўйиши ва уни энг муҳим нишонларнинг бири деб ҳаққини адо этиши лозим. Эҳтимол шунда Аллоҳ  унинг ушбу ойга кўрсатган эҳтироми учун қиёмат куни бу ойни унга шафоатчи қилиши мумкин. Бу ойнинг фазилатларидан яна бири рўзадор қандай инсон бўлишидан қатъий назар унинг дуоси албатта ижобат бўлади. Чунки бу ойда рўзадор инсонга Аллоҳ Ўз раҳмат назари билан қарайди ва фақат У учун тутилган холис рўзадорни дуосини ижобат қилади.

“Уч тоифа кишининг дуоси рад этилмайди. Улар: Рўзадорнинг оғзини очгунча қилган дуоси, одил имомнинг дуоси ва мазлумнинг дуоси”. Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи васаллам айтганларидек ушбу ойда бизлар Парвардигорга ўзимизнинг энг яхши томонларимизни кўрсатишимиз, янада ажру мукофотлар эга бўлиш учун кўпроқ хайрли амалларни қилишимиз зарур.

 

Олтинсой туман“Қорлиқ”жомеъ масжид имом хатиби    Х.Турдиев                                            

 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here