Ўғил отаси билан сафарга чиққан эди. Йўлда юриб юриб кечқурун бир карвон саройда тунаб қолишди. Карвонсаройда бошқа мусофирлар ҳам бор эди. Карвонсаройдаги ҳамма мусофирлар ва бошқалар хуфтон намозини ўқигандан сўнг, уйқуга кетишди. Ярим кечасида ўғил ўрнидан туриб, таҳорат қилиб нафл ибодатлар қилиб, таҳажжуд намозларини ўқиди, зикру тасбеҳлар қилиб Парвардигорга бериё амаллар қилиб, ғафлат уйқусида дўмпайиб- дўмпайиб ухлаб ётган мусофирларга қараб ачинди ва қурон ўқиб ўтирган отасига юзланиб, отажон буларнинг ухлашини қаранг, худди ўликка ўхшайдия кошкийди ўрниларидан туриб парвардигорларига икки ракат намоз ўқисалар яхши бўлар эди деди. Шунда донишманд ота ўғлига қараб; Ҳай ҳай болажонима булар ҳақида бу гапни айтиб маломат қилганингдан кўра сен ҳам шуларга ўхшаб ухлаб ётганинг яхши эди деди. Аслида ўғил бу гапларни айтиб уларни ғийбат ёки маломат қилиб айбламоқчи эмас эди, балки чин кўнгилдан уларнинг ғафлат уйқусидан туриб ибодат қилиб савоблар тўплашини хоҳлаган эди. Ёки бўлмаса мен кечаси туриб ибодат қиламан мен шундай тақводорман деб қиган амалини миннат қилиб бошқаларга риё қилиш нияти ҳам бўлмаган. Шундай бўлсада донишманд ота фарзандига танбеҳ берди. Мўмин киши шундай бўлиши керак.
Афсуски ҳозирги вақтда озгина амал қилиб, суннатда юрган бўлиб, озгина илм ўқиган бўлиб, мусулмонларни айблаётган, намозхонларни фосиққа чиқараётган, мунофиққа чиқараётган фитначилар ҳам топилади. Натижада тортишувлар норозиликлар кеб чиқади. Бу эса яхшимас. Софван ибн Салимдан ривоят қилинади; “Росулуллоҳ с.а.в “Сизлар учун енгил бўлган осон ибодатни айтайми? У жим туриш ва чиройли хулқдир” дедилар” (Имом Абу Дунё). Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Росулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи васаллам): “Жим туриш ҳикматдир. Жим турувчилар эса жуда камдир”, дедилар” (Имом Байҳақий). Бошқа бир ҳадисда: “Росулуллоҳ с.а.в “Ким жим турса нажот топади”, дедилар” (Имом Термизий). Пайғамбар а.с биз умматларига фойдасиз гап гапиришдан кўра жим туришни ўргатганлар. Жобир ибн Самура р.а: “Пайғамбаримиз с.а.в узоқ вақт жим турардилар”, деб ривоят қилади. Саҳл ибн Абдуллоҳ р.а “Аллоҳни танийдиганлар илмли бўлсалар ҳам жим турадилар ва изн билан гапирадилар. Шунинг учун уларда лағв бўлмайди” деганлар. Аллоҳ ҳаммамизни Ўзи ҳидоят қилсин. Амийн!
Бойсун туман “С.Бахромхон” жомеъ масжиди имом хатиби Ў. Алимов