Расулуллоҳ ҳазратлари оламга нури ҳидоят этиб юборилганларидан сўнг дарҳол у зот бу хабарни биродарлари Абу Бакр Сиддиққа келиб айтдилар. Абу Бакр Сиддиқ дарҳол у кишини тасдиқ этиб имон келтирганлар. Абу Бакр Исломга дохил бўлганларидан уч кун ўтгач, бир гуруҳ, Дўстларининг ичларида турган Усмону Зиннурайнга Исломни арз этдилар. Усмон (р. а.) ҳам Абу Бакрнинг таклифларини қабул қилиб динга кирганлар. Усмон дилни қабул қилганларини эшитган амакилари Ҳаким ибни Ос у кишини ушлаб олиб келиб уйга занжирлаб боғлаб қўяди ва у кишига қараб: «Ҳали сен ота-боболарингнинг динларидан қайтиб аллақандай динни қабул қилдингми? Оллоҳга қасамки, яна ота-боболаринг динига қайтиб кирмасанг, кишандан ҳаргиз бўшатмасмен!» деди. Усмон унинг сўзини тинглаб шундай жавоб бердилар: «Оллоҳ номига қасам ичиб айтаманки, ҳаргиз бу диндан қайтмасмен. Ссн эса қўлингдан келганини қилавер». Амакилари Усмонни бундай саботликларини кўргач, ўз ҳолларига ташлаб қўйди ва занжирдан бўшатиб юборди Исломга дохил бўлганларидан кейин Усмон (р.а.) Расулуллоҳ. ҳазратларига энг яқин сирдош кишилардан бўлиб қолдилар. Расулуллоҳ қизлари Руқияни у кишига хотинликка бердилар. Усмон Руқияга Маккада яшаган вақтларида уйлангандилар. Биргаликда Хабаш вилоятига хижрат қилганлар. Хабашда Абдуллоҳ исмли ўғилларини кўрганлар. Усмон (р.а.) мазкур ўғилларининг номи билан кунияланиб Абу Абдуллоҳ дея атардилар. Абдуллоҳ олти ёшга етганларида кўзларини хўроз чуқиб олганлигидан, юзлари жароҳатланиб вафот этганлар. Расулуллоҳ, ҳазратлари Бадр урушига тайёргарлик кураётган пайтларида Руқия касал бўлиб қоладилар. Расулуллоҳ ҳазратлари Усмонни Руқиянинг касалига қараб туришлик учун Мадинада қолдириб кетадилар. Бадрда мусулмонлар мушриклар устидан зафар топганликларининг севинч хабари Мадинага келган куни Руқия вафот этадилар. Усмон хотинлари вафотидан сўнг қаттиқ қайғурадилар. Расулуллоҳ у кишининг бундай қаттиқ алам чекаётганларини кўриб: «Сизга нима бўлди, мунча ҳам қаттиқ қайғурмасангиз», деганларида Усмон у зоти баракотга қараб: «Бирор кишига ҳануз менинг бошимга тушган каби мусибат тушганмики, Расулуллоҳнинг менинг никоҳимдаги қизлари вафот этган бўлса, энди ўртадаги куёвлик алоқаси узилган бўлса», дея жавоб бердилар. Расулуллоҳга қараб шундай деб сўзлаб турган пайтларида Расулуллоҳ ҳазратлари «Жаброил келиб менга Оллоҳ таолодан сизга қизимнинг синглиси Умму Гулсумни бермоқликка фармон бўлганлигини буюраяптилар» дедилар. Аввалги маҳр баробарига Умми Гулсумни Усмон (р. а.)га тўй қилиб бердилар. Усмон (р. а.) у киши билан олти йил умр кўрганларидан кейин вафот этиб кетадилар. Қизлари вафот бўлганидан кейин Расулуллоҳ ҳазратлари агар яна бир қизим бўлса эди, албатта Усмонга хотин қилиб берар эдим, дегандилар. Мана шу сабабли Зиннурайн дея ном олгандилар. Зеро, у киши Расулуллоҳнинг икки покдамон муборак қизларига уйланган эдилар.

Денов туман “Муҳаммадқул” жоме масжиди имом ноиби Абдулазиз Мелибоев

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here