Маълумки, дунё хаёти – хар бир инсонга берилган уткинчи синов муддатидир. Ундаги хар бир кун, соат, дакика ва хатто сония инсон учун куп фойда келтирадиган ғанимат бир фурсатдир, бунда инсон онадан тугилиб, вафот етгунча охират учун сай-харакат килади. Умр буйи килган яхши амаллари эвазига савоб, ёмон амаллари учун гунох ёзилиб турадиган бир муддатдир. Ёшлик ва успиринлик даври эса хаётнинг энг жушкин ва ганимат даври хисобланиб, унда тана аъзолари куч –кувватга тулган ва харакатлар жушкин булиб, киши куп ютукларни кулга киритиши мумкин булади. Ёшлик даври ганиматлиги хакида Пайгамбаримиз саллолоху алайхи вассаллам шундай мархамат килганлар:

яъни: «Ёшлик, успиринлик даврини кексайиб , мункиллаб колишдан аввал ғанимат билинг ва буш вактни бирор иш билан машгул булиб колишдан олдин ганимат билинг! » ( Имом Термизий ривояти)

Демак, ёшликда килинган ишлар пухта ва мустахкам булади. Шунинг учун хам юртнинг келажаги, унинг мустахкамлиги, куч-кудрати ва тарккиёти уша юрт ёшларнинг салохияти билан чамбарчас богликдир.

Улуг хакимларнинг машхур гаплари бор:

яъни. «Ёшликда урганилган илм тошга уйилган накш кабидир».

    Демак, хар бир ота-она фарзандларига ёшлик даврининг буш кунларини ганимат билишни ва ундан унумли фойдаланиш зарурлигини тушунтиришлари лозим. Уларни ёшлигидан бошлаб, одоб-ахлокли килиб тарбиялаш  билан бирга, илму фаннинг барча киооалариниэгаллашга кизиктириб, халол мехнатга ургатиб, пешона тери билан топилган ризк-рузида барака булиши хакида панду насихатлар килишлари айни муддаодир.

Шундай экан, хар бир ота-она фарзанди ёшлик чогини чиройли, намунали,фойдали ва савобли ишлар билан утказишга ёрдамчи булмоги лозим. Бу хакда Аллох таоло шундай мархамат килади:

яъни: «Эй иймон келтирганлар! Узларингизни ва оила аъзоларингизни Ёкилгиси одамлар ва тошлар ибулмиш дузахдан саклангиз»  (Тахрим сураси, 6- оят). Расулуллох саллолоху алайхи васаллам «узларингизни ва ахл- оилангизни дузахдансакланглар!» оятини тиловат килдилар. Шунда: «Эй Расулуллох, биз оиламизни дузахдан кандай килиб саклаймиз?» — дейилди. Шунда у зот: «Уларни Аллох  яхши курадиган нарсага бюрасизлар, Аллох ёмон курадиган нарсадан кайтарасизлар», — (Имом Ибн Мардавий ривояти)

Халкимзда «Буладиган бола бошидан маълум » деган хикматли суз бор. Хар бир ота-она фарзанди дунёда бахт – саодатли, илм – маърифатли, обру – этиборли булишини хохлайди, охиратда эса жаннатий булиши орзусида булади. Шундай экан, хар биримиз ёшларимизни одоб-ахлокли,илм-маърифатли килиш билан биргаликда, Яратганни танитиб, Пайгамбари ким, дини нима, калимасини биладими, мазхаби кайси, мазхабида махкам туриши лозимлиги, хар хил окимлардан каттик хазар килиш ва хоказо зарурий нарсаларни ургатишимиз хам керак.Чунки  мусулмоннинг фарзанди буларни билмаслиги ота-оналарининг камчилиги хисобланади.

 

Қумқурғон туман “Шох Машраб” жоме масжиди имом ноиби   А.Хаитов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here