Қуръони Каримда сабр ва унинг фазилати тўғрисида кўплаб ояти каримлар мавжуд.

Имом Аҳмад (раҳматуллоҳи алайҳ).” Қуръоннинг тўқсон ерида сабрнинг зикри келган”,-дейдилар. Айниқса аёллар сабрли бардошли турмушда теран фикрли,яхши ҳулқли, болалар тарбиясида мукаммал тарбиячи, меҳрибон она сифатида гавдаланади.Сабр барча муваффақиятлар гаровидир. Пайғамбаримиз Муҳаммад (саллоллоҳу алайҳи вассаллом) “Сабр қийинчиликларни беркитувчи ва бахтсизликда ёрдамчидир”,- деганлар.Ўтаётган ҳар бир сония бизларни эзгуликка, савобли амаллар қилишга ундайди.Чунки Аллоҳ таоло вақтни бандалар учун ўлчов қилиб қўйган. Қуръони Каримда сабрнинг уч тури ҳақида сўз боради.Яратганнинг фарзларига ҳаром қилган нарсаларига ва мусибатларига сабр қилиш лозимлиги зикр қилинади.Бу амалларни адо этишда инсон яна сабрга муҳтож бўлади.

Аллоҳ таъоло бундай марҳамат этади .”Албатта сабр қилувчиларга ва мукофотлари беҳисоб берилур”.(Зумар сураси. 10-оят).Сабр шундай улуғ фазилатки, унинг охири ҳилмдир.Киши сабрни ўз фазилатига айлантириши билан хулқи ҳам мулойимлашиб боради.

Азият – озорларга сабр қилиш нафсга қарши бўлиб, унинг орзу – ҳавасларидан узоқ туриш бўлиб, у пайғамбарлар ва солиқ зотларнинг ҳулқларидан.Яҳё  ибн Ямон айтади:”Сабр Аллоҳ таолонинг сенга ризқ қилиб берган ҳолдан бошқасини истамаслигинг ҳамда Аллоҳ таоло дунёинг ва охиратингга оид ишларда сенинг учун ҳукум қилган нарсага рози бўлишингдир ”. Киши сабрни ўз фазилатига айлантириши билан ҳулқи ҳам мулойимлашиб боради.Шаъбий дейдилар “Али (розиаллоҳу анҳу) айтганлар” “Сабр имон учун танадаги бош каби зарурдир”.

(Аллоҳдан ) сабр ва намоз ила ёрдам сўранглар. Дарҳақиқат, у (номоз) оғирдир.Фақат  хушуъ қилувчиларга (оғир) эмас. (Бақара сураси 45 оят).

 

Қумқўрғон тумани “Жозиба” маҳалласи отинойиси Қодирова Ойсулув 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here