Инсон кайғули дамларида ҳам, хурсанд чоғларида ҳам дўстларга муҳтож. Чунки, дўстлар биз учун катта таянч.
Дўстингиз ақлли бўлсин!
Нодонлар билан дўстлашган одам ҳеч қачон балолардан қутула олмайди. Чунки ундай кишиларнинг фойдасидан кўра зарари кўпроқ. Уларнинг ниятлари эзгу бўлса- да, яхшилик қиламан деб ёмонлик қилиб кўядилар.
Ақлли кишиларнинг душманлиги нодон одамнинг дўстлигидан зарарли эмас. Ақлли душман зарар етказганида ҳам, меьёрдан оширмайди.
Ҳикматли сўзларда:
— » Ақлли душмандан қўрқма, ахмоқ дўстдан қўрқ»,
-» Дўстинг ўзингдан яхшироқ бўлсин «, дея бежизга айтилмаган.
Қизириқ тумани «Хамкон» жомеъ масжиди имом хатиби Эргашев Жуманазар