Аллоҳ таолога беҳисоб шукрлар бўлсинки,истиқлол неъмати туфайли,мамлакатимиз раҳбариятини яхши нияти туфайли мамлакатимизда барча соҳалар йилдан йилга равнақ топиб бормоқда. Бугунги мўмин мусулмонларни орзу умидлари амалга ошди, ота-боболаримиз эришмаган ютуқларга эришдик,улар орзу қилган мусаффо кунларга эришдик. Ислом динини ниқоб қилиб олган, фирқалар,ботил фикр ва қарашлар ҳақида гапирганда аввало исломни пок ғояларини эзгулик ва яхшиликка қурилгани мукаммал тушуниб етмоқлик лозим. Қуръони каримда ҳадиси шарифда мурожаат қилсак буни гувоҳи бўламиз.Аллоҳ таоло зумар сурасини 17-18 оятида «Бас (эй Муҳаммад) Менинг шундай бандаларимга хушхабар берингки улар гапни тинглаб, унинг энг гўзалига эргашадилар. Айнан ўшалар Аллоҳ ҳидоят қилган зотлардир ва айнан ўшаларгина ақл эгаларидир» дейди. Ушбу ояти каримадан маълум бўладики агар бирор киши дин номидан гапирса,зулм ишларни қилса, демак у динни таълимотини тўлик тушунмайди.Унга кўр-кўрона эргашганлар савобга эмас гуноҳга ботадилар. Шунинг учун хато ва гуноҳга ботиб қолмаслик учун умум эътироф этган уламоларни мурожаатларига қулоқ солмоқлик зарур.
Бугунги кунда мафкуравий хуружлар авж олган пайтда юртимизда яшайдиган ҳар бир фуқаро яхши тушуниб етмоқлиги лозимки, тажоввузкорона ҳатти ҳарактлар бизлар учун, айниқса ёш авлод учун ўта хатарли эканини етказмоқлик лозим. Дин пешволари эса халқимизни айниқса ёшларни турли ғаламисларни тузоғига тушиб қолмаслиги учун жаҳолатга қарши маърифат билан кураш олиб брмоқлик лозим.Ана шундагина ҳар ким ёш авлодни бузуқ эътиқод ва ёт ғоялар таъсиридан сақлаб қоламиз. Халқимизни иймон эътиқодларини мусаффо қилиш маърифатли инсонларни асосий вазифаси бўлмоқлиги керак.Агар бирор жойда бирор киши ғаламислар тузоғига тушиб қолса бу ишда барча мутасаддиларни камчилигидир. Мухтарам биринчи президентимиз Ислом Каримов «Элим деб, юртим деб ёниб яшаш керак» деган гапни бекорга такрор-такрор айтмаганлар.
Пайғамбаримимз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бирор жойга валий жўнатаётганларида «Исломни енгиллаштиринглар, қийинлаштирманглар ва бездирманглар» деб таъкидлаганлар. Юртни вайрон қилиб, одамларни хонавайрон қилиб, зўрлаб динга киргизинглар демаганлар. Ҳаётимизни ўзи ҳам ислом динини инсонпарварлик дини эканини, тинчлик дини эканлигини кўп-кўп бора эътироф этилмоқда.Биз маърифатли инсонлар тинч ҳаётимизни дин ниқоби остида издан чиқаришга ҳаракат қиладиганларга ўз вақтида барҳам беришимиз учун халқимиз ва кенг жамоатчилик астойдил ҳаракат қилмоқликлари керак.
Олтинсой туман “Сўфи Оллоҳёр” жоме масжид имом хатиби К.Азимов