Исломда оила мақаддас саналади. Афсуски, куйинги пайтларда шу мафаддас риштани асраб –авайлашга эътиборсизлик кузатилмоқда. Моҳиятига чуқурроқ ёндашилса, оила деган кўрғоннинг бузилишига, бир қарашда, арзимасдек кўринган омиллар сабаб бўлар, оила мустаҳкамлигига рахна солар экан. Бунга жиддий қарашимиз лозим. Шу боис ёмон оқитабларга олиб келувчи омилларни санаб ўтамиз, токи оилалар мустаҳкам кўрғонга айлансин. Ота-онадаги салбий омиллар: -фарзанднинг оиласига ўринсиз аралашиш; келинга ўз қизидек эмас, хизматчи деб қараш; ёшлар йўл қўйган айрим хатоларини кечирмаслик; қуда томондан моддий манфаат тама қилиш; келин ёки куёв олдида обрўсини сақлай билмаслик; фарзандлар зиммасидаги ҳақларини суиистеъмол қилиш ва ҳоказо. Эрдаги ажримга сабаб бўлувчи омиллар: -эрлик масъулиятини ҳис этмаслик; аёлининг хулқини тушуниб етмаслик; рўзғор юмушларида аёлини яккалаб кўйиш; ўз ахлоқида енгилтакликка мойил бўлиш; оила муаммоларига совуққонлик билан ёндашиш; бойлик, мансабга керилиб, хотинини менсимаслик; ичкиликбозлик ва гиёҳвандлик ва бошқа иллатларга берилиш; аёлининг шаъни, обрўсини сақлашдан юз ўгириш ва ҳоказо. Хотиндаги ажримга сабаб бўлувчи омиллар: -эр талабини менсимаслик; гап ташиш; эрининг шаъни-обрўсини сақлай билмаслик; эрнинг мулки ва аёллик иффатига хиёнат қилиш; эр ва унинг яқинларига ҳурматсизлик; дангасалик; лоқайдлик сабабидан уй юмушларига улгура олмаслик; қаноатсизлик, сабрсизлик, енгилтаклик каби салбий ахлоқларга берилиш; фарзанд кўрганида гўдакни ювиб-тарашга, соғлигини сақлашга, инжиқликларига сабр-бардош бера олмаслик ва ҳоказо.

Денов тумани “Чамбил” жоме масжиди имом хатиби Жамолиддин Ибраимов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here