Ҳар қандай жамият ривожи учун тинчлик, юксак маънавият, маърифат, соғлик, аҳиллик ва бағрикенглик керак. Лекин бугунги кунда кўплаб мамлакатларда инсон савдоси тобора глобаллашиб, барчани бирдек жиддий ташвишга солаётган муаммолардан бирига айланиб бораётгани хеч кимга сир эмас. «»Замонавий қуллик»ни нима дунёга келтирди? У кимга ёки нега керак? Инсоннинг қиймати борми?» каби саволлар мушоҳадага ундайди… «Замонавий қуллик»ни нима дунёга келтирди?
Биринчидан, ишсизлар сонининг тобора ошиб, иш ўринларининг камайиб бораётгани;
Иккинчидан, одамларнинг катта пулни оз муддатда ишлаб топишга интилиши, оилавий низолар;
Учинчидан, одамларнинг ношукурлиги, борига қаноат қилмай, ўзини ўтга-чўққа уриши, кези келса, пул топиш учун чет элга кетиши;. Масалан, киши ўз юртида иш топа олмаса ёки топган ишидан келадиган маблағ оила тебратишга етмаса. Қолаверса, оила тебратиш билан бирга бола-чақа, уларнинг орзу-ҳаваси деган, турмушнинг муштлари турганда, ишламасликни иложи йўқ. Ҳолбуки Пайғамбаримиз с.а.в. хадиси шарифларида “Ким эрталаб турганида оиласи тинч бир кунлик емоғи бор бўлса билсинки унда дунёнинг жамики яхшиликлари мужассам бўлибди” деганлар. Зеро энг катта бойлик молу дунёнинг кўплигида эмас балки кўнгилнинг тўқлигида. қаноатдадир.Оммавий ахборот воситалари, теле ва радиоканалларда берилаётган маълумотлардан бохабар бўлсангиз керак, дунё аҳолисининг катта қисми ишсизликдан инқироздан очликдан саводсизликдан азият чекмоқда. Статистик маълумот-ларига кўра, 2005 йилдан буён, ҳар йили2.700.000.одам сотилаяпти 600.000дан 800.000 тагачасини аёллар ва болалар ташкил этади.Бундан 200 минг одам дом-дараксиз кетган бўлиб, қолганлари мажбуран меҳнатга жалб қилинган. МОМ (Международной Организация Миграции) маълумотларига кўра, шу вақтгача 5,7 млн бола ўғирланган бўлиб, бундан 1,2 млн қурбон бўлган. Қолганлари оғир меҳнат қилишга мажбур этилган. Кичик ёшдаги болалардан донор (ички органлари!), сал каттариб қолган болалардан эса, минтақадаги низоларда аскар сифатида фойдаланишган.. «127 мамлакатда «Одам савдрси» кенг тарқалган бўлса, 137 давлатга эса четдан қуллар келтирилади. Жаҳон миқёсида энг кўп фуқаро ўғирланган давлатлар қаторига Россия, Украина, Белоруссия, Молдова ва Литва киритилган бўлиб, иккинчи ўринда Арманистон, Грузия, Қозоғистон туради. Ўғирланган одампар (асосан, балоғат ёшига етмаган қизлар)ни кўпроқ Исроил, Туркия, Италия, Япония, Германия, Греция давлатларига экспорт қилинади. Ҳар йили бир миллиондан ортиқ балоғат ёшига етмаган қизларни сотиб, фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурланади. Қолаверса, баъзи фильмларнинг очиқ саҳналарида суратга тушиш, уруш бўлаётган ҳудудларга аскарлар кўнглини хушлаш учун юборилади». БМТ нинг фикрича, одам савдоси илгари қурол, ҳамда наркотик моддалар савдосидан кейинги учинчи ўринда турган бўлса, ҳозир қурол савдосидан кейинги иккинчи ўринга чиқиб олди. Бу бизнес билан шуғулланувчилар йилига 7 млрд. сўм фойда кўради. Ҳар йили бир млрд. одам ноқонуний йўл билан чет давлатларга чиқади. Ва бу ўз навбатида замонавий қуллар бозори учун энг керакли бўлган жараёндир. Белгия, Болгария, Молдовия, Украинияда қулдорлар қўлига йилига 228 минг одам тушади. Белгия, Германия, Россиядан кетган аёллар ойига 7500 $ топишса, атига 500 $ ригина ўзларига қолар экан. Бу чинакам даҳшат дегани. Маълумотларга кўра, Исроилда битта қул(қиз)га битта қўй берилар экан. Йил сайин дунё миқёсида одам савдоси сонининг кескин ошиши натижасида инсон қиймати тушиб кетаяпти. Киши ақлига сиғмайдиган оғир юмушларни бажариш кўмир конларида, машина эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш корхоналарида, умуман, соғлиқ учун зарарли барча юмушларда, айнан, шу одамлар меҳнати борлигини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? ФҲБ (ҒВ1) ташкилотининг хабар беришича, чет элда ана шундай эрки занжирбанд қулларни қотилликка ҳам ундаб, шу йўл билан мўмай даромад кўришади. Баъзи одамлар борки, улар ҳеч иккиланмай, дўстлари, оғайнилари, ҳатто, ўз қариндошлари ва болалариниҳамсотиб юборишмоқда.
Буҳолат, нафақат, давлатлар орасида, балки, бутун жаҳонда инсонларни қадри ҳеч нарсага арзимас бўлиб бораётганини ҳамдаинсоният келажаги ҳақида жиддий фикрлашга ундайди.
Инсон эркига, ҳаётига дахл қилишга ҳеч ким журъат қила олмайди Зеро ислом динида инсоннинг мукаррамлиги унинг эркига хаётига мулкига тажовуз қилиш харом эканлиги қуръони карим оятлари ва хадиси шарифлар орқали баён қилинган. Чунки, барча инсонлар «Фақатгина Аллоҳ ҳузурида мутлақ қул, бошқалар олдида эса, мутлақ ҳур»дирлар.
Кумкургон туманидаги «Мухторхон хожи»
жоьме масжиди имом хатиби: Зокирхон Омонов