Қуёш аслида иккита бири кӯкда, бири эса аёл номи билан заминда яшайди. Аёл тимсолида бу- мукаддас онадир. Она малхами дунё,  у нур манбаи борки оламни куёш, фарзандларни калбини эса она иситиб туради. Демакки кӯкдаги куёш  сингари бизнинг бағримизни иситувчи, мехр берувчи, куну-тун фарзандини тоълеи баланд бўлишини, умрини узоқ бўлишини тангридан сўраб дуо қилгувчи  оналардир.

Онасиз бўлиб колишни бир тасаввур килинг-га. Теппангизда ӯнта куёш бӯлсада бахорингиз қишга айланиб, ёзларингиз изгирин бӯлгай. Онангиз ёниггизда меҳр билан сизга қараши, сизни иссиқ бағрига олиши бу сизга бахт, мукофотку!  Она фарзанди учун қанча машаққат чекмасин, азобланмасин бу холатни у оддий яшаш тарзи деб билади. Миннат килмайди, фигон чекмайди, она сабр билан фарзандини катта қилади, хурмат кӯргудай бӯлса, хайрат ва хаяжон билан мукофот тарзида каршилайди. Она қанча фидойилик ила инсон деган ажиб хилқатни дунёга келтиради. Саҳиҳ ҳадисларда аёлни эъзозлаш, қадрлашга чақирилади: “Жаннат оналар оёғи остидадир”, “Аввал онангга, онангга, яна онангга, кейин отангга яхшилик қил”. Бежиз оналарни эъзозлаш, ҳурмат қилишга чақирилмайди. Чунки она 9 ой фарзандини ўз бағрида кўтариб юриб, қанча оғриқлар, машаққатлар билан дунёга келтиради. Фарзандини икки йўлнинг ўртасида туриб дунёга келтиргач, яна янги бир фидойилик китоби очилади. Тунни кунга, кунни тунга улаб, уни парваришлайди. Ўзи емай-ичмай жигарбандига тутади. Унинг сиҳати йўлида керак бўлса, жонидан кечади. Шунинг учун ҳам  оналар оёғи остида жаннат деб бежиз айтилмаган.

Она фақат яратувчи эмас. У биринчи тарбиячи. Тарбияни у бола туғилган кундан бошлайди. Она боласига сўз ўргатади, бироқ буни «ур, сўк, юл, торт» сўзларини ўргатишдан бошламайди. У биринчи бўлиб «ассалому алейкум  дегин», «ота дегин», «она дегин» сўзларидан бошлайди. Бола гап-сўзга тушуна бошлаган заҳоти она Ватанига га муҳаббат уйғотишга, уни чексиз ўлка  эканлиги ҳақида тушунчага кўниктиради. Ватандек улуғвор, муқаддас нарса ҳақида оддий ва ифодали тушунча!
Яхши ва ёмонни ҳам фарзандга оддий қилиб тушунтира олади. Қаранг: «…Шундай қилиб, офтоб бор экан. Лекин ер юзига ҳеч ҳам чиққиси келмас экан. Ҳар куни эрталаб Худога нола қиларкан. Ер юзида ифлос нарсалар кўп, ҳеч кўргим келмайди, дер экан. Тангри уни овитар экан. Сен чиқавергин, ер юзини ифлос нарсалардан тозалайдиган одамлар бор, деркан. Шунинг учун ким ер юзини тозаласа, ўша энг яхши одам бўларкан».
Яхшилик ва ёмонлик ҳақида кўп эшитганмиз. Бироқ онанинг болага насиҳати сифатида шу хилда маънодор, таъсирчан қилиб айтилганини балки биринчи марта эшитаётгандиримиз.
Бола ўсади, улғаяди. Аста-секин ҳаётнинг аччиқ-чучигини тота бошлайди. Кимларнингдир ёлғон сўзлаганини англайди, кимларинингдир хиёнаткорлигини билиб қолади. Дунё тор кўриниб қолади боланинг кўзига. Бундай пайтларда она болага ёрдамга келади: «Қўявер, ўғлим, баъзан шунақаси ҳам бўлади», – дейди. Болани кенгликка, чидамга ўргатади, ҳаётда бўлиши мумкин бўлган зиддиятларга тайёрлайди. Воқеалар айтиб беради.Бола бу хилдаги воқеалардан қаттиқ таъсирланади. Бундай пайтларда ҳам боланинг дардига шерик, биринчи юпатувчиси онадир. Бола кўзи олдида она садоқат рамзи сифатида гавдаланади. Она меҳри бўлмаса эди, ёмонлар сони тобора кўпайиб бораверарди, уларнинг кўпайишини она ўз меҳри билан тўсиб туради…
Ҳаёт шундайки, инсон куч ва қудрати гуё ўрин алмашиб ривожланадигандек. Бола улғайиб, мустақил ҳаётга қадам қўяди агар тўғри тарбия олса – қўлидан келиб биринчи ота-онасига ёрдам кўрсатади ёки бирор хизматга ишга киргач, биринчи маошини олиб келиб онасининг қўлига тутқазади. Бундай пайтларда она кайфияти маълум: боласига суянган тоғим дейди, айтмаса ҳам кўнглидан ўтади шу фикр. Аслида-ку, она боланинг «суянган тоғи». Бироқ болани ўзига суянчиқ ҳисоблаш билан у ўз «куч ва қудратини» болага ўтказаётгандек бўлади.
Солиҳа она  қўни-қўшни хотинлардан ҳасрат эшитувчи, бировларнинг дардини ўзига сингдириб тинчитувчи бўлади. Унга қўни қўшни, яқинлари келиб дардини айтадилар, ундан шифобахш сўзлар эшитиб, ўзларини тинчитиб кетадилар.
Она қариндош-уруғ,ошна, ёр-дўстлар ришталарини бир-бирларига боғлаб турувчи восита. Ҳақиқий оналаргина оила кўлами ва қудратини оширади, унинг аъзоларининг ҳар бирининг аниқ ўрнини белгилаб бера олади. Она бу жиҳатдан ҳам  улуғ. Ҳаётда бу фикрни тасдиқлайдиган ўнлаб-юзлаб фактларни топиш мумкин. Солиха она оиласининг борини ошириб, йўғини яшириб уўрсатади.
Ҳақиқий оналар фарзандлари учун жон фидо қиладилар.
Бир воқеани сизларга етказмоқчиман.
Бир  ёш онанинг биринчи боласи икки қўлсиз туғилади. Шифокорлардан тортиб, қариндош-уруғларгача боладан туғруқхонадаёқ воз кечишни таклиф қилишади. Бироқ она ўз роҳат фароғатини ўйламайди, боладан воз кечмайди. Қўлсиз болани тарбиялашга киришади. Ҳатто тил чиқа бошлаши билан оғир ҳаётга тайёрлаш учун уни инглиз тилида гапиришга ўргата бошлайди. Онани олдинда не-не машаққатлар, не-не кулфатлар кутиб турибди. Бироқ она кўзига фақат бир нарса кўринади: қиз катта бўлади. Майли, қўллари бўлмайди. Инглиз тилини яхши билиб олади ва нимагадир яроқли бўлади.
Бироқ ҳақиқий ва чин оналар фақат мана шу аёлнинг ишини қилиши мумкин! Биз она деганда шу хилдаги оналарни тушунамиз ва юз бор, минг бор бошни оёққа эгиб таъзим қилишга тайёр бўламиз. Минг афсуслар бўлсинки бундай ҳолларда бошқача қарорга келадиган оналар ҳам бордир. Ўз жигарбандини сотиб кун кўпаятган разил оналар ҳам учраб туради ҳаётимизда.

Азиз, юртимиз ёшлари Оналарнинг қадрига етайлик.Уларнинг дуоларини олиб, шу азиз Ватанимизнинг равнақида ўз хиссамизни аъло бахолар билан ўқиб, оналаримизга мақтовлар олиб берайлик. Ахир- бирор кишидан:  “Э, сени ўстирган ота-онангга минг рахмат”- деган мақтовни эшитган онага бу бахт-ку.

 

 

ЎМИ Сурхондарё вилояти вакилининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Хосият Косимова

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here