Машҳур сахобалардан: -Ҳазрати Билол розиаллоху анху  Мадинага  хижрат  қилиб, ўзларининг азиз ва муқаддас диёрлари бўлмиш Маккани эслаб шеърлар ўқир эВатан меҳри аввало инсоннинг ўз оиласи, уйи, маҳалласи ҳамда туғилиб ўсган  юртига меҳр муҳаббатдир. Ватанга муҳаббат юксак инсоний фазилатлардан экани кўп зикр этилади. Бу ҳақда “Ватанни севмоқ имондандир”- дейилган хикматни эсга олиш кифоядир. Ватанни севиш инсонга  хос  табиий  туйгу  бўлгани  учун  ислом  уни  имоннинг бир бўлаги  деб  қарайди.

дилар. Бу ҳам албатта ҳар бир инсоннинг  қалбида  Ватанига, туғилиб ўсган диёрига бўлган муҳаббатидан туйғу ва қадриятларини улуглайди ва кишиларни шунга ургатади. Мана шундай туйгулардан бири мехр окибат,согинч ва мухаббатдир. У аввало ота-она, ака-ука,опа-сингил,ёр-биродарлар билан чамбарчас богликдир.Бошкача  килиб айтганда уларнинг барчаси инсон тугилиб усган уйи, махалласи, кишлоги-бир суз билан айтганда  Ватан-деган тушунча мужассамлашган.

ВАТАН –атамаси аслида арабча суз булиб , “Она юрт” маъносини англатади.У кенг маънода бирор халк вакиллари жамулжам яшаб турган,уларнинг аждодлари азал-азалдан истикомат килган худудни англатади.Тор маънода киши тугилиб усган уй, махалла,кишлок назарда тутилади. Бир инсонни уз Ватанидан бадарга килиш мажбурлаб чикариб юбориш огир гунохлиги мукаддас китобларда таъкидланади.

Жумладан Куръони каримда:-“Эсланг сизлардан –Бир-бирингизнинг қонингизни бир-биринггиз тукмайсиз, узларингизни(бир-бирингизни) юртингиздан бадарга килмайсиз”-деган ахдингизни олган эдик-дейди, (Бакара сураси 84оятда).

Шунингдек Пайгамбаримиз Расулуллох (с.а.в.)дан шундай хадис келадики-Мадинага хижрат килаётганларида:- “Агар қавмим мени  Маккадан чикиб кетишга мажбур қилмаганида хеч ҳам ўз ихтиёрим билан  юртимни ташлаб кетмаган булур эдим”-деганлар.

Ватан мукаддас даргох. Уни химоя килиш, душманлардан асраш равнаки ва фаравонлиги йулида хизмат килиш хар бир мусулмон учун ҳам фарз, ҳам қарздир.

Мухтарам юртбошимиз  айтганидек-“ Биз хаётга катта орзу-умидлар билан кириб келаётган ёшларимизга бир ҳақиқатни яъни “Эй болам, сени Ватанинг битта барчамизга азиз, бетакрор мана шу Узбекистон.Ота боболарингнинг хоки шу ерда ётибди. Шу мукаддас замин сени дунёга келтирган,сен уни обод этишинг,химоя килишинг шарт. Нафакат  сенинг уз хаётинг, балки сенга умид  кузини тикиб турган  ота –онанг, опа-сингилларинг, ёш гудаклар, нуроний карияларимизнинг хаёти хам ана шу бурчингни нечоглик адо этишингга боғлик”-деган тушунчани уларнинг калбига, онгу шуурига сингдиришимиз даркор.

Шундай экан Ватанимиз булмиш Мукаддас Узбекистонимизни гуллаб яшнашига, юртимиз тинч осуда булишига барча  шу юртда, шу заминда яшаётган хар бир инсон юрт тинчлиги учун уз хиссасини кушмоги керак. Юртимиз тинчлигининг кадрига етиб, ёмонлар фитнасидан огох булайлик!

 

УМИ Сурхондарё вилоят вакилининг хотин-кизлар масалалари буйича ёрдамчиси:                               Хосият Косимова

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here