Эй аёл, эрингга ҳар бир ишда солиҳ ният қилиш кераклигини доимо эслатиб тур. Ниятни яхши қилиш ҳақиқий ҳимматларни сайқаллаб турадиган илоҳий ёқилғидир. Кучи етмайдиган нарсаларни бўйнига илиб қўйма. Йўқса сенинг эҳтиёжларингни қондираман деб ҳаром ёки шубҳали йўлга кириб кетиши мумкин. Бир солиҳа аёл эрига айтган гапини сен ҳам эрингга айт: «Бизни боқишда Аллоҳга тақво қилинг. Бизни фақат ҳалол ризқ билан боқинг. Биз бу дунёдаги очликка сабр қилишимиз мумкин, аммо охиратда дўзах азобига чидай олмаймиз».
Шайх Юсуф Хаттор Муҳаммад
«Оила бахт-саодат маскани»