Аҳли сунна вал жамоа фақиҳларининг иттифоқига кўра “Жиҳод никоҳи” деб ном олган никоҳ тури мавжуд эмас. Кофирларнинг жиҳоди эса бирон хил никоҳ турини жоиз қила олмайди. Олимлар наздида машҳур сўз шуки, аёлларни мутъа қилиш – ҳатто аҳли суннат вал жамоадан ташқари бўлган фирқалар наздида жоиз бўлса ҳам – никоҳ қилиш дегани эмас. Фатво олимлари мутъани никоҳ деб билмайди. Биз ҳам никоҳ ҳукмларини мутъа учун тегишли деб билмаймиз. Мутъа учун ўзига хос ҳолат мавжудки, Ислом шариатининг бирон-бир қоидаси уни мувофиқ ёки муносиб деб билмайди. Гарчи кўпчилик мутъага никоҳ тури, деб мурожаат этсада, бу маъно мажозийдир. Сабаби у Исломдан олдинги жоҳилият унсурларидан бири бўлиб, биров ўз истагини қондиришига “мутъа” дейилган. Мусулмонларнинг ғазот муддати чўзилгач мутъанинг жоиз бўлишига мажбур бўлинди. Чунки ёлғизлик қийин бўлгач баъзи саҳобалар ўзларини ахта қилишгача бордилар. Пайғамбар с.а.в. ахта қилишдан қайтардилар ва уруш даврида аёлларни мутъа қилиш ваҳийга мувофиқ равишда рухсат бердилар. Шундан кейин ваҳийнинг мувофиқлиги билан мутъа никоҳи ҳаром, деб ворид бўлди. Унинг ҳаром эканлигига шариатда қатъий ва мутавотир ҳужжатлар мавжуд.

Улардан ҳазрат Али р.а. нинг қуйидаги сўзларидир:

إن النبى صلى الله عليه وسلم نهى عن المتعة وعن لحوم الحمر الأهلية زمن خيبر

“Пайғамбар с.а.в. мутъадан ва хонаки эшакларнинг гўштини ейишдан Хайбар даврида қайтардилар”. Имом Жуҳаний р.а. нинг ҳадисларига кўра Пайғамбар с.а.в. аёлларни мутъа қилиб олишга Фатҳ йилида рухсат берганлар. Унда айтилади:

أن أباه غزا مع رسول الله صلى الله عليه وسلم فتح مكة، قال: فأقمنا بها خمس عشرة، فأذن لنا فى متعة النساء ثم حرم فيه

“Унинг отаси Макка фатҳига Расулуллоҳ с.а.в. билан бирга ғазот қилган. Биз унда 15 ой туриб қолдик. Шунда биз учун аёлларни мутъа қилишга рухсат бўлди, сўнгра ҳаром қилинди”.

Бошқа ривоятда Пайғамбар с.а.в. “Ҳажжатул вадоъ”да рухсат берганликлари ва Сабура р.а. ҳадисларига кўра абадий ҳаром қилганлар. Ҳадисда келадики:

خرجنا مع رسول الله صلى الله عليه وسلم فى حجة الوداع فقالوا: يا رسول الله إن العزبة قد اشتدت علينا، قال: فاستمتعوا من هذه النساء، فأتيناهن فأبين أن ينكحننا إلا أن نجعل بيننا وبينهن أجلا، فذكروا ذلك للنبى صلى الله عليه وسلم فقال: اجعلوا بينكم وبينهن أجلا. فتزوجت امرأة فمكثت عندها ليلة، ثم غدوت ورسول الله صلى الله عليه وسلم قائم بين الركن والباب وهو يقول: أيها الناس إنى قد كنت أذنت لكم فى الاستمتاع، ألا وإن الله قد حرمها إلى يوم القيامة، فمن كان عنده منهن شيء فليخل سبيلها ولا تأخذوا مما آتيتموهن شيء

“Биз Расулуллоҳ с.а.в. билан бирга “Ҳажжатул вадоъ”га чиқдик. Улар айтишди: “Ё Расулуллоҳ с.а.в.! Ёлғизлик бизга қийин бўлмоқда”. Пайғамбар с.а.в. : “Бу аёллардан фойдаланинглар” деб жавоб бердилар. Биз аёллар олдига борганимизда улар бизга никоҳланишдан бош тортдилар, фақат бир муддат бўлсагина рози бўлишди. Бу ҳолатни Пайғамбар с.а.в. га билдиришди. Шунда у киши бир муддатга изн бердилар. Мен бир аёлга уйландим ва унинг олдида бир кеча қолдим. Эрталаб уйғонсам Пайғамбар с.а.в. рукн ва боб орасида тик турган эдилар ва айтдилар: “Эй одамлар! Мен сизларга аёллардан фойдаланишга рухсат бердим. Билиб қўйинглар, Оллоҳ таоло уни қиёматгача ҳаром қилди. Агар ёнингизда ўша аёллардан биронтаси бор бўлса, уни ўз ҳолига қўйсин ва унга берган нарсангиздан ҳеч нимани олманглар”.

Шунинг учун, аҳли суннанинг тўрт имоми, саҳобалар, тобеинлар ва уларга эргашганлар сабаби қандай бўлмасин аёлларни мутъа қилиб олиш қатъиян ҳаром, деб иттифоқ қилишди.

Расулуллоҳ с.а.в.дан ривоят қилинади:

حرم — أو هدم — المتعة النكاح والطلاق والعدة والميراث

“Мутъа никоҳни, талоқни, иддани, меросни ҳаром қилди ёки бузиб юборди”.

Бунинг маъноси шуки, мутъа талоқсиз ва ажратишсиз кўтарилади, унда мерос бўлмайди. Сабаби, мутъа никоҳ ҳисобланмайди. Аёлдан фойдаланган киши эр бўлмайди, аёл эса хотин бўлмайди.

Мисрдаги баъзи гуруҳлар мутъани жоиз деб, қўлларига тушган аёлларни тўғри келган чодирларда зўрлаб кетишди. Қилган ишларини ўзларича оқлаб, биз Оллоҳ йўлида жиҳод қилмоқдамиз, деб бонг уришди.Уларнинг даъвосига қулоқ осадиган бўлсак, аввало жиҳод қилувчи одам мусулмон бўлишлиги ва у кофирга қарши курашишлиги шартми?, деб улардан сўраймиз.

Агар улар гапимизни тўғри деб айтса – барибир гапимизга қўшилишлиги қийин – жиҳод шаҳар ичидаги чодирларида ва одамларнинг йўлини тўсиш билан бўлмайди, деб гапни якунлаймиз.

Барча халаф ва салафи солиҳин олимлари аёлларни мутъа қилиб олиш ёки қандай номланмасин вақти муайян бўлса – ИШИД ташкилоти ўзига ҳалол қилган “жиҳод никоҳи”дек – ҳаром эканлигига қатъиян иттифоқ қилишган.

Бойсун тумани бош имом-хатиби
З. Чориев

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here