Олимларни яхшилик билан зикр қилиш ва уларни ёмонлик -ҳақорат билан эсламаслик икки буйруққа буйсунишдир.
Биринчиси: Аллоҳ ўзи каломида: «Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни баланд даража мартабаларга кутарур».(Мужодала сураси 2-оят).
Аллоҳ бу оятда илмни ва илм аҳилнинг фазилатини баён қилиб бермоқда.
Ушбу оятда Аллоҳни ўзи билимлари билан таниганликлари учун илм аҳли бошқа мўминлардан бир неча даража юқори туришлари кўрсатилган.
Иккинчиси:Аҳли илмни хатога йўл қўйган нарсалари борасида ҳақорат қилиш , омма наздида шариатни ташувчилар ва шариатни нақл қилувчиларни ҳақорат қилувчиларни таҳқирлашга киради.
Бунинг оқибатида инсонларда шариатга бўлган муҳаббат заифлашади.
Гуё аҳли илм инсонлар баланд мақом ва юксак даражада бўлмай қоладилар, демакки олимларни таҳқирлаш,саҳобаларни ёмонлик билан зикр қилишга тенг бўлади.
Пайғамбаримиз саллоҳу алайҳивасаллам ўз ҳадисларда айтдилар.»Олимлар пайғамбарларнинг меросхўрларидир» демак Пайғамбаримиздан саҳобаларга мол-дунё, динор-бойлик қолмади,балки илм мерос қолди.
Мана шу давргача илмни етказиб келаётган зотлар аҳли илмлар экан.
Биз уларни ҳурматини жойига қўйиб ,қадрига етиб дуоларини олишимиз лозим.
Ҳозирги даврда ислом олимларига нисбатан асоссиз равишда таъна-дашном тошлари отилиб ,турли туҳматлар қилинмоқда.
Табиийки бу ишларни асосан дин душманлари ва бидьатчилар амалга оширмоқда.
Бундан ташқари олимлар орасида бўлиб ўтган қизғин баҳслар ва мазҳаблар аро ихтилофлар натижасида билдирилган фикрлар оқибатида халқ орасида турли туман гап миш-мишлар га сабабчи бўлмоқда.
Аҳли илмларни ҳақоратлашдан ғийбат қилишдан ,камситишидан сақланайлик ва уларни яхшилик билан эслайлик.

Қизириқ туман бош имоми-хатиби
А. Абдуназаров

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here