Маълумки Ислом динида бешта фарз бор, Яъни Ислом динининг бешта устуни. Ҳаётий тажрибадан, шу наса равшанки, устун бирор пойдевор устига қурилиб, сўнг тикланади. Агар пойдевор бўлмаса, устун чириб, охир-оқибатда йиқилади. Бу бешта устун ҳаммамизга маълум. Устунларнинг пойдевори нима? Бу эса макоримул ахлоқ- буюк хулқдир! Инсон намоз ўқиса, рўза тутса-ю, хулқи бузуқ бўлса унинг ибодатидан ҳеч қанақа наф йўқ. Хулқи ёмон одобсиз деб кимларни айтамиз? Қотил, Қаллоб,Ўғри қалбида гина адоват сақловчи, хоин,шунга ўхшашлар. Макоримул ахлоқ дегани нима ўзи? Бу -одоб, меҳр-оқибат, ҳурмат, яхшилик ва хушмуомала деганидир. Аллоҳ таоло Ўзининг ояти каримасида икки олам Сарвари Пайғамбаримиз с.а.вга ишора қилиб. Яъни: “Албатта, Сиз буюк хулқ узрадирсиз!” дейди.
Аллоҳ таоло бу оятда Пайғамбаримиз с.а.в нинг намозларини, тутган рўзаларини, қилган ибодатларини эмас, хулқларини мақтаяпди. Ибодатларимизнинг қабул қилинишида,дуоларимизнинг мустажоб бўлишида асосий ўрин тутадиган нарса бу ҳусни хулқдир. Хулқнинг макони қалбдир. Қалб тоза бўлса,унда ҳеч бир фитнага, фисқу фужурга,фасод ,адоватга ўрин қолмайди. Кимнинг қалбига Аллоҳ таоло ҳусни хулқ ато этган бўлса, бундай қалб эгаси раҳмдил, кечиримли ва мулойим бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади; Яъни “… Албатта, Аллоҳ чин тавба қилувчиларни ва обдон покланиб юрувчиларни севади”(Бақара-22). Мана бундан кўриниб турибдики, Ислом дини инсонни улуғлайди,ҳамиша пок бўлишга чақиради. Ривоятларда шундай келтирилади. жавоб берди.
Қуръони каримда шундай дейилади Яъни: Мусо алайҳиссалом “Эй Роббим, қайси бандаларинг сен учун иззатлироқ?”- деб сўрадилар. Оллоҳ таоло: Қуръони каримда шундай дейилади Қасос олишга қодир бўла туриб, авф қилган кишидир”- деб : Яъни “Аллоҳнинг раҳмати сабабли (Сиз Эй Муҳаммад) уларга (Саҳобаларга) Мулойим бўлдингиз. Агар дағал, тошбағир бўлганингизда, Албатта, (Улар) атрофингиздан тарқалиб кетган бўлур эдилар. Бас уларни авф этинг, (гуноҳлари учун) кечирим сўранг ва улар билан кенгашиб иш қилинг! (Бирор ишга) азму қарор қилсангиз, Аллоҳга таваккул қилинг! Аллоҳ таваккул қилувчиларни севар (Оли Имрон-159)”.
Мана шу оятдан маълум бўладики, инсон хатодан холи эмас. Қачонки ўз хатосига иқрор бўлиб у кечирим сўраса, уни кечириб юбориш ҳам улуғ савобли ишлардан ҳисобланади.
Тарихдан маълумки, Макка шаҳри фатҳ қилинган куни, илгари Росулуллоҳ с.а.в ва мусулмонларга кўплаб жабр-зулм кўрсатган кофир ва мушриклар саросимада, ўз ўлимларини кутиб турган пайтларда, Пайғамбаримиз с.а.в : Ла Илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Росулуллоҳ Десангиз, “Ҳаммангиз озодсиз!” деб яна бир карра буюк хулқ эгаси эканликларини баён қилдилар.
Муҳтарам Президентимиз ўзларининг буюк қалб эгаси,раҳмдил,кечиримли эканликларини яна бир бор намоён қилиб, ҳар-хил бузғунчи оқимларга адашиб кириб қолган ва астойдил тавба қилган маҳбусларни озод қилдилар. Қуръони каримда: Яъни “Албатта, Аллоҳнинг тавба қабул қилиши фақат ёмонлик (гуноҳ) ни билмасдан қилиб қўйиб,сўнгра тезлик билан тавба қилганлар учун (муқаррар) дир. Аллоҳ айнан ўшаларнинг тавбасини қабул қилур. Аллоҳ билм ва ҳикмат эгасидир”.- деб марҳамат қилинган (Нисо17).
Ҳар нарсанинг шарти бўлгани каби тавба қилишнинг ҳам ўзига яраша шартлари бўлади.
1. Аввало гуноҳдан қайтиш.
2. Элга, одамларга етказган азиятлари ва фитналари учун афсус надомат чекиш.
3. Аллоҳ таоло олдида бундай гуноҳга иккинчи қўл урмасликка аҳд қилмоқ.
Пайғамбаримиз с.а.в бир муборак ҳадисларида марҳамат қиладиларки; “Эй Уқба, сенга дунё ва охират аҳллари ахлоқларининг афзалларидан хабар берайми? Ким сен билан силаи раҳмни узган бўлса, сен уни боғлайсан, ким сени бир нарсадан маҳрум қилган бўлса,унга ўшани берасан ва ким сенга зулм қилган бўлса, авф қиласан”.
Аллоҳ таоло юртимиздаги барча халқларни ўзаро дўстликда,биргаликда ҳаёт кечириб боришини муваффақ айласин.

Бойсун тумани бош имоми:
“Саримозор” жомеъ масжиди имом хатиби; З.Чориев

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here