Ер ва осмон, ой ва қуёш, кеча ва кундуз, эркак ва аёл, мусбат ва манфий ва ҳоказо барча борлиқ жуфт – жуфт қилиб яратилган. Ҳар бири эса иккинчисига эҳтиёжлидир. Ушбу жуфтликда айниқса инсон, эркак киши ҳам аёл киши ҳам ўз жуфтидан таскин ва роҳат топиши мумкин.
​Шунинг учун ҳам никоҳ орқали оила қилиш муқаддас ислом динимизда энг муқаддас тушунчалардан бири ҳисобланади. Ана шундай жуфтлик ришталарини узиш орқали эр – хотинни хор, болаларни эса тирик етим қилиш динимизда қаттиқ қораланган.
​Ривоят қилинади, саҳоба Уббода Ибн Сомит (р.а.) нинг оталари аёлини “минг талоқ ” қилади. Уббода шошиб Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг олдиларига келиб, у зотдан ҳукмини сўрайдилар. Шунда Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай жавоб берганлар: “Аллоҳга осийлик билан (хотинига) “уч талоқ” тушибди. (минг талоқдан) тўққиз юз тўқсон еттитаси ҳаддан ошиш ва зулм бўлибди. Аллоҳ ҳоҳласа азоблайди, ҳоҳласа уни кечиради”.

Абдуллахон Мирзаев
Денов туман “Муҳаммадқул” жомъе масжиди имом – хатиби

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here