Муқаддас ислом динимизнинг барҳаёт таьлимотларини ва унинг шаьнини ташқи таьсирлардан ёт унсурлардан ҳимоя қилиш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир.
Кейинги пайтларда интернет тармоғларига ургимчак инидек ёпишиб олган сохта экстрeмистик, бидьатчи, адашган фирқа ва оқимлар тамонидан ҳижрат, шаҳидлик, халифалик, пайғамбарлик каби динимиздаги асил моҳиятга эга ғояларни нотуғри талкин қилиб, натижада мумин мусулмонлар уртасида ихтилофларни юзага чикараётганликлари ачинарли ҳолат. Баьзида ушбу нотуғри маьлумотларга ишонаётган ёшларни борлиги ҳаммамизни хавотирга солмоқда. Юртнинг келажаги булган ёшларга динимизнинг асл моҳиятини ургатиш барчамизнинг вазифамиздир
Адашган фирқаларнинг раҳнамолари ўзларини интернет саҳифалари орқали пайғамбар ё ки, амирал_ муминин деб аташиб, асл ислом динини моҳиятини тушунмайдиганларни, ҳижрат йули билан узлари тамон даьват этишмоқда.
Адашган фиркаларнинг ушбу пуч ғояларига раддия.Бу масалада ислом динимизнинг асл таьлимоти қуйдагилардан иборат:
Аҳли сунна валжамоа наздида Аллоҳнинг пайғамбари Муҳаммад с.а.в дан сўнг пайғамбар бўлмайди, Аллохнинг китоби қурьондан кейнҳам бирор китоб келмайди.
Муҳаммад с.а.в. тириклик чоғларида мусулмонлар учун ҳужжат бўлганлар ва қиёмат кунигача уларнинг йулбошчиси бўлиб қоладилар
Бунга Аллоҳ таоло «У (Мухаммад) пайғамбарларнинг муҳридир»
(Аҳзоб 40 оят) сўзи далил бўла олади.
У зоти шарифдан сўнг яна пайғамбар келиши аниқ булганида, Мухаммад а.с « муҳр урувчи» , яьни «охирги» ҳисобланмас эди. Чунки « муҳр урувчи» фақат пайғамбарларнинг охиргиси бўлади.
Пайғамбар с,а.в: «Агар мендан кейин пайгамбар бўлганида эди, албатта, у Умар ибн Хаттоб бӯлар эди» дедилар.
Абу Мутиь деди: Бу ҳадис Пайгамбаримиз с.а.в томонларидан ўзларидан кейин пайгамбарликнинг инкор қилишларини англатади. Пайгамбар с.а в « Агар мендан кейин пайғамбар бўлса эди», дейиш билан ўзларидан кейин пайғамбар бўлмаслигини, шунингдек, умматларидан сўнг бошқа уммат бӯлмаслигини таькидладилар.
Муҳаммад с.а.в пайғамбарларнинг энг охиргиси ва у зоти шарифнинг умматлари эса умматларнинг энг охиргиси бӯлдилар. Шу туғри ақидадур, ислом динимиз таьлимотидир. Бунга имон келтириш, ишониш, барча бандаларга фарздир.
Денов туман Нурил Ислом жоме масжиди имом хатиби Абдуҳошимҳожи Ҳамидов