Аллоҳ  таоло биз   бандаларини   ўзининг  беҳисоб  неъматларидан  баҳраманд  қилган  экан, У  ўз  навбатида ана  шу  неъматларнинг  шукрини  адо  этиб  боришимизга  буюради.Роббимизнинг  неъматларини  катта-кичик  демай, шукрини  бажо  келтириш  зиммамиздаги  бурчимиздир. Албатта  Аллоҳ  таоло  ҳам ана  шунда  бизлардан  рози  бўлади. Қуръони  каримда  бу  ҳақда  марҳамат  қилиб “Агар  менинг  берган  неъматларимга  шукр  қилсангиз  албатта  неъматимни янада  зиёда  қиламан, агар  ношукр  бўлсаларингиз менинг  азобим  қаттиқ”  дейилган.

Ушбу  оятдан  маълум  бўладики, ҳар  бир  мусулмон  киши  Аллоҳнинг  берган  неъматларига шукр  қилмоғи  лозим. Мустақилликдан  олдин улкан  масжидларни  тўлдириб, ёшу  қари эмин – эркин  ибодатларни  адо  этишлари қаёқда  эди. Юртимиз  йилдан – йилга  обод  бўлиб  халқимиз  фаровонлиги йил   сайин  ортиб  бормоқда. Демак  бунга  жавобан кеча-ю  кундуз  бу  неъматларнинг  шукронасини адо  этиб  бормоғимиз  лозим  бўлади.

Аллоҳ  таолонинг  бизларга  берган  улуғ  неъматларидан яна  бири  юртимиз  тинч  ва  осойишталигидир. Ҳозирги  кунда барчамиз  ер-юзининг  турли  жойларида  бўлиб  турган  турли  офат  ва  балолар  ҳақида  эшитиб, кўриб  турибмиз. Ҳатто  қўшни  Афғонистон  давлатида  бўлаётган  нохушликлар, бегуноҳ  инсонлар  қатл  қилиниши, ёш  болалар  ва  аёлларни портлатиб  юборилиши,қанча  қанча  қишлоқлар  уйлар вайрон  бўлишлиги  очиқ  ҳақиқат. Бундай  манфур  ишларни  қилаётган кишилар  ўзларини  мусулмон  дейишига ҳаққи  йўқ.минг  афсус  билан  айтамизки бундай  разил  ишларни  қилаётган  кишилар  орасида баъзи  бир  юртдошларимиз  бор.аслида  Пайғамбаримиз  айтганидек  “Тили  ва  қўлидан саломат  бўлган  инсон  мусулмондир” деганлар.албатта  мусулмон  одам  бундай  манфур  ишларни  қилмайди. Динимиз  ҳам  вайроналик, фитна  ва  бузғунчи ишлардан  қайтаради. Юртимизни  самовий  ва  оразий  балолардан  сақлаб  тургани  учун. Аллоҳга  беадад  ҳамд  ва  шукроналар  айтмоғимиз  лозим. Тинчлик  ва  хотиржамлик  улуғ  неъмат  эканини  ҳаммамиз  биламиз, аммо  унинг  қадрига  етиш  лозимлигини  айримлар  тушунмайди. Пайғамбаримиз (с.а.в) таъкидлаганидек;- “икки неъмат  борки.,  қўпчилик одамлар  унинг  қадрига  етмайдилар. У  сиҳат  ва саломатлик ва  хотиржамликдир”. Гувоҳи  бўлиб  турганимиздек  баъзи  жойларда  таббий  офат сабабидан, яна  баъзи  жойларда  эса  қирғинбарот  уруш  туфайли  шаҳарлар вайрон,бўлиб,аҳоли  сарсон  сагардонликда  кун  кечирмоқда. Аллоҳ  таолога  беадад  шукрлар  бўлсинки, тинчлик  ва  осойишталик  неъмати   сояси  остида, ҳаётмиз  осуда давом     этмоқда  бу  неъматдан оқилона  фойдаланган  ҳолда  диёримизда  бундкорлик   ишлари  давом  этмоқда.Шаҳарларимиз  кун  сайин  чирой  очиб  бормоқда.

Аллоҳга  беадад  шукрлар  бўлсинки  юртимизда  халқимизга  хосазалий  қадриятларни улуғлаб  миллий  ва  диний  қадрияятларимиз  тикланди.

Ҳаммамизга  маълумки  бир  қатор  юртдошларимиз  Муборак  Ҳаж  сафарида  бўлиб,диёримизга  қайтдилар.Бу  неъматларнинг  шукрносининг  изҳори  сифатида  барчамиз  эзгу  ва  хайрли  ишларда бош  бўлиб, бир –биримизга  аҳил  иноқ  бўлиб, яшамоғимиз  лозим

Аллоҳ  таоло  неъмат   қилиб берган  фарзандларимизни илмли,одобли  юртга  садоқатли  қилибтарбиялашимиз  бу  неъматга шукронадир.

Аллоҳ таоло  юртимизни  тинч  айлаб,барчалариимзни  бир-биримизга аҳил  иноқ бўлиб  яшамоқлигимизни  насиб  қилсин

 

Бойсун  тумани  бош  имоми хатиби  З.Чориев

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here