Хусейн Муҳаммад Тоҳир туғма кўзи ожиз бўлиб туғилган5 ёшида унинг отаси болага ҳафтада етти кун кун бўйи Қуръон ўқиладиган тўлқинга мосланган радио ҳадя этган эди. 

«Мен ўғлимни Қуръони каримни ўқий олмагани сабаб, Аллоҳнинг каломини эшитишини истаган эдим. Бироқ унинг шу тариқа бутун Қуръонни ёдлай олиши мумкинлигини ўйлаб ҳам кўрмаган эканман», дейди Ҳусайннинг отаси.

Боланинг оиласи Жидда шаҳридан Мадинага кўчиб келганидан сўнг, бола отасидан уни Пайғамбаримиз масжидига олиб боришини сўради. Ота рози бўлди, лекин болага «Бақара» сурасидан бир нечта оятларни ўқиб беришни шарт қилди. Бола сурани бутунича ёддан ўқиганида отанинг ҳайратини тасаввур қилинг.

Шундан сўнг, оила бошлиғи болани Қуръони каримни ўқиш ва ёдлаш бўйича мутахассисларга кўрсатди ва улар боланинг уни тўлиқ ёдлаб бўлганини тасдиқладилар. Болага маҳоратини ошириш учун фақат бир нечта ўқиш дарслари керак бўлди. «Бу менга ўғлимнинг кўр бўлиб туғилганидан бери кўп йиллар давомида бошидан кечирган барча азоб-уқубатларни унутишга мажбур қилди», деди боланинг отаси.

Манба: azon.uz

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here