Ахдга, ваъдага вафо қилиш улуг инсоний фазилат. Ваъдага вафо қилиш одамлар ўртасида ўзаро ишончни мустахкамлайди, жамиятда хамжихатликни қарор топтиради. Агар ваъдага вафо қилинмаса, узаро ишонч, садоқат ришталари узилади.

Аллох таолло: “Ахдлашганингизда, Аллох берган ахдингизга вафо қилинг!” (Нахл, 91), “Ахдга вафо қилинг! Зеро, ахд-паймон (қиёмат куни) сўраладиган ишдир” (Исро, 34), деб буюради.

Ваъдага вафо – имон белгиси. Аллох таоло ваъдага вафо қилишни муминларнинг сифатлари қаторида санаган (Муминун, 8).

Мусулмон зиммасига олган ишни бажариши хам ваъдага вафо жумласидандир. Агар уни қасддан қилмаса, мунофикликка қадам қўйган булади.

Бандаларнинг ваъдаси икки хил булади. Яратганга берган ваъдаси ва кишиларга берган ваъдаси. Яратганга берган ваъдаси Мийсок ахдидир (Аъроф, 172). Битимлар, шартномалар кишиларга берган ваъдаси хисобланади. Агар улар вафо қилинмаса, инсонлар ўртасидаги муомала издан чикади. Расуллуллох (с.а.в) вафо қилишнинг қадрини кутариб бундай дедилар: “Менга олти нарсанинг кафолатини беринглар, шуларни бажарганларга мен жаннатнинг кафолатини бераман. Гапирсангиз, ростгуй бўлинг, ваъда берсангиз вафо қилинг; омонат берилса, адо қилинг; фаржларингизни (фахшдан) сакланг; кўзларингизни (харомдан) тийинг; қўлларингизни (ёмонликдан) тортинг” (Имом Ахмад ривояти).

Киши агар ахдига, ваъдасига вафо қилишга уринса, бажармасликка бахоналар қидирмаса, Аллохнинг узи унга ёрдамчи булади.

“Чамбил” жомеъ масжиди имом хатиби   Ж.Ибрагимов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here