Халқимизда ажойиб нақл бор “ўз уйим – ўлан тўшагим “Эркакми аёлми тирикчилик деб ўз иссиқ уйини, бола чақасини ташлаб кетиши осон эмас. Ачинарлиси, иш қидириб бошқа шаҳарга кетганлар ўзларининг ширин жонларини хатарга қўймоқдалар.

Энди бу муаммо сабабини қидирадиган бўлсак аксарият одамлар рўзғордаги етишмовчиликни рўкач қилади. Катта ёшдаги отахон оналаримиздан сўрангчи, ўтган асрнинг 30-йилларидаги қахатчилик даврида аҳвол ҳозиргидан яхши бўлган эканми? Аммо ҳеч ким иш қидириб, осон даромад излаб бошқа шаҳарга кетган эмас. Чет элга кетишку ҳеч кимнинг ҳаёлига келмаган.

Пайғамбар (соллаллоҳу алайхи ва саллам)дек буюк зот хонадонининг бекаси Оиша (розияллоҳу анхо) айтадилар:“икки ойлаб уйимизда ёғ, нон бўлмасди. Эчки сути ичардик, хурмо ердик”. Бошқа ҳадисда айтадилар: Расули акрам (соллаллоҳу алайхи ва саллам) очликни енгиш, ичларида ҳеч нарса йўқлигини унутиш учун икки уч кунлаб қоринларига япалоқ тош боғлаб юрардилар”. Бола чақамнинг ташвишини қиляпман дейдиган юртдошларимизга бир воқеани эслатмоқчиман.

Мусо (алайҳиссалом)га ўлим хабари келгач, болаларини ўйлаб хафа бўлдилар ва дедилар: “энди болаларимнинг аҳволи нима бўлади? ”мен ўлгач улар нима еб-ичади? Нидо келди: – Эй Мусо! қўлингдаги асони ерга ур! Мусо (алайҳиссалом) асони тошга урдилар. Тош иккига ажралиб ,,ичидан бир қурт тушди. Оғзида ям-яшил барг бор эди. – Кўрдингми? мен тош ичидаги қуртнинг ризқини етказиб турибман. Сен нега “Мендан кейин болаларим нима еб ичади?” деб қайғураяпсан?  Ҳақиқат шундаки Меҳрибон Роббим ҳаттоки қурт қумурсқага ҳам рисқини бўлиб берган.

 

Шундай ҳикоят бор: бир киши иложсизликни, қўли калталигини рўкач қилиб, ўзга юртга иш қидириб бормоқчи бўлади. Кўч-кўронони ортиб кетаётса, йўлда доно қўшниси учраб, ”Қаерга ва не сабабдан кетаётганини сўрабди. Ҳалиги киши сабабларини айтиб, қай юртга кетаётганини айтибди. Доно қўшни энди бунга маслаҳат қилишга кеч бўлганини англаб дебди: – Ўша борган ерингнинг худосига мендан салом айт! Кетаётган киши кета-кетгунча бу гапнинг мағзини чақибди. ”Яратган ёлғиз Аллоҳ бўлса ризқ берадиган ҳам ўзи, борган жойимда ҳам ўша ягона Аллоҳ ризқ беради-ку? Юртимдан кетиб нима қилдим” деб қайтиб келган экан.

Энди иш излаб четга чиқаётган аёлларимизга икки оғиз сўзим бор. Аксарият ҳолларда аёлларимиз эрлари топиб келганига қаноат қилмай четга чиқаяпти, ўз иффатини, ор номусини, қолаверса, миллат шаънини хатарга қўймоқда. Билиб олинг, Аллоҳ уч кунлик сафарга ҳам маҳрамсиз чиқишни аёлга харом қилган. Эр розилигисиз чиқиш эса аёл киши учун катта гунохдир. Зеро, ҳадиси шарифда эр рухсатисиз кўчага чиққан аёл то қайтмагунча ёки эр рози бўлмагунча Аллоҳ ва фаришталар лаънатида бўлиши айтилган. Энди бир ўйлаб кўринг-а, Аллоҳнинг ва фаришталарнинг лаънати остида, қолаверса, сизга елкадош бўлган эрнинг норозилиги остида қандай қилиб катта даромад топишингиз мумкин?!

Бир оиланинг оилавий келишмовчилигига қатнашдик. Эр авто халокатга учраб, ногирон бўлиб қолган икки нафар қиз фарзанди бор. Аёли эрини норозилигига қарамай дугонаси билан чет элга пул топиш мақсадида кетган.Тўрт йил бўлибдики аёлининг қайтиш нияти йўқ. Қизчаларни бири бувисида, бири аммасида. Бири етти ёшда. Бири ўн ёшда. Болалари учун бир икки ой пул жўнатган шу билан болалари эсидан чиқган. Эри қайтгин деса сиз ногиронсиз сиз билан яшамайман. Бошқага турмушга чиқдим деб эри билан қўнғироқ орқали гаплашган. Дугонаси қайтиб келиб бир Тожикистонлик кишига турмушга чиқганини айтибди. Йигит қайнона-қайнотасини чақиртириб қизингизни қилиб юрган ишини биласизларми деганда улар хеч нарса деяолмай куёв бошқасига уйланинг, ажримга беринг ундан биз ҳам кечганмиз унга ҳатто фарзандлари ҳам керак эмас дейишган. Йигит ажримга берганида аёли почта орқали розилиги ҳақида хат юборган.Йигит ногирон бўлишига қарамай аравачада бўлсада қўл меҳнати қилиб, саватлар тўқиб ўз тижоратини йўлга қўйиб олган. Бир солиха аёлга уйланиб, фарзандларини бағрига олиб бахтли хаёт кечираётганларида ораданажримдан сўнг  уч йил ўтиб ажралган аёли қўлида икки яшар фарзанди билан кириб келиб, менга ховлини ярмини берасан бўлмаса иккала қизимни тортиб оламан деб жанжал қўтарган. Аслида аёлини топишган  эри ташлаб ўз юртига кетиворган. Ҳаттоки уни яшаш манзилини билмаган алданган аёл яна қайси юз билан бу хонадонга келганига хайронман. Нахотки баъзи бир  аёлларимиздаги шарму ҳаё. аёллик иффати йўқолиб, нафсини идора қилолмай муқаддас қўрғон бўлган оилаларидан кечиб ўтиришса.  Оҳир оқибат ҳеч нарсасиз ёлғиз она бўлиб қолишса. Жанжал охирида суд қарорида болалар отасига қолиши, фарзандларидан кечган онанинг тилхати борлиги, она хеч нарсага эга эмаслиги айтилди. Сабрсизлик,ношукурлик мана шунақа азоб уқубатларга олиб келади. Ота-онаси оқ қилган, уй жойи йўқ. фарзандлари кўз олдида онага нафрат билан қараб турса бундан ортиқ жазо бормикин ўзини билган онага

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, эркакми, аёлми ҳар ўринда сабрли бўлиши керакдир. Зеро,Аллоҳ таолло ўз каломида ”мен сабрлилар билан биргаман” (Бақара 153), дейди, сабрсизлик қилиб, узун орзуларга эргашиб, оиласидан, соғлиғидан, умрининг қанча азиз онларидан, иффатидан ва хатто, азиз фарзандларидан айрилган кишилар бу воқеадан  хулоса қилишсин!

ЎМИ Сурхондарё вилояти вакилининг

хотин қизлар масалалри бўйича ёрдамчиси                Хосият Қосимова

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here