Масжидга кирганда телефонимизни ёки овозини ўчириб қўймоғимиз лозим бўлади. Бу намоздадаги хушуъ ва намозхонларнинг ҳаёлини ўғирламаслик учун керакдир. Азизлар Аммо ўчирилмаган телефон эгасини ҳам айби учун ноқулай аҳволга солмаслик лозим. Нима учун дейсизми балким ёдидан кўтарилгандир ёки намоз вақти бўлди деб шошилганидандир янаям Жаноби Аллоҳга хавола қиламиз Телефонга турли мусиқий оҳангларни ўрнатишлик. Бу хусусан масжид ва мажлисларда фойдадан кўра одамларга кўпроқ ташвиш ва озор келтиради.Имом Бухорий Абу Ҳурайра (р.а.)дан қилган ривоятларида шундай дейилади: “Бир аъробий туриб масжидга бавл қилди. Одамлар уни уришиб беришди. Шунда Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) уларга: “Уни қўйинглар, бавлига бир челак сув қуйворинглар. Сизлар эса осон қилишга юборилгансиз, қийин қилишга юборилмагансиз”, дедилар”.

“Гўзал хулқларни мукаммал қилишга юборилдим”, дейдилар севимли пайғамбаримиз. Ул зотга муносиб уммат бўлиш истагидаги ҳар биримизга бундай одобларга амал қилиш, ҳар бир ҳаракату сукунатимизда ислом таълимотларига мувофиқ яшаш лозим. Зеро Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Мўминларнинг иймони комиллари хулқи чиройли бўлганларидир”, деганлар.

Валлоҳу аълам.
Сурхондарё вилояти бош имом-хатиби

👤Устоз Шайх Саййид Алиакбар Сайфидин хазратлари

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here