Муқаддас ислом динимизнинг барҳаёт таълимотларини ва унинг шаънини ташқи таъсирлардан ёт унсурлардан ҳимоя қилиш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир.
Кейинги пайтларда интернет тармоғларига ургимчак инидек ёпишиб олган сохта экстромистик, бидъатчи, адашган фирқа ва оқимлар тамонидан ҳижрат, шаҳидлик, халифалик, пайғамбарлик каби динимиздаги асил моҳиятга эга ғояларни нотуғри талқин қилиб, натижада мўмин мусулмонлар ўртасида ихтилофларни юзага чиқараётганликлари ачинарли ҳолат. Базида ушбу нотуғри малумотларга ишонаётган ёшларни борлиги ҳаммамизни хавотирга солмоқда. Юртнинг келажаги бўлган ёшларга динимизнинг асл моҳиятини ўргатиш барчамизнинг вазифамиздир.
Адашган фирқаларнинг раҳнамолари ўзларини интернет саҳифалари орқали пайғамбар ёки, амирал мӯминин деб аташиб, асл ислом динини моҳиятини тушунмайдиганларни , ҳижрат йўли билан ўзлари томон даъват этишмоқда.
Адашган фирқаларнинг ушбу пуч ғояларига раддия.
Бу масалада ислом динимизнинг асл талимоти қуйдагилардан иборат:
Аҳли сунна вал жамоа наздида Аллоҳнинг пайғамбари Муҳаммад с.а.в. дан сўнг пайғамбар бўлмайди, Аллоҳнинг китоби қуръондан кейин ҳам бирор китоб келмайди.
Муҳаммад с.а.в. тириклик чоғларида мусулмонлар учун ҳужжат бўлганлар ва қиёмат кунигача уларнинг йўлбошчиси бўлиб қоладилар.
Бунга Аллоҳ таоло « У ( Муҳаммад) пайғамбарларнинг муҳридир»
(Аҳзоб 40 оят ) сўзи далил бўла олади.
У Зоти шарифдан сўнг яна пайғамбар келиши аниқ бўлганида, Муҳаммад алайҳиссалом « муҳр урувчи», яъни « охирги » ҳисобланмас эди. Чунки « муҳр урувчи » фақат пайғамбарларнинг охиргиси бўлади.
Пайғамбар с.а.в: «Агар мендан кнйин пайғамбар бӯлганида эди, албатта, у Умар ибн Хаттоб бўлар эди » дедилар.
Абу Мутиъ деди: Бу ҳадис Пайғамбаримиз с.а.в томонларидан ўзларидан кейин пайғамбарликнинг инкор қилишларини англатади. Пайғамбар с.а.в «Агар мендан кейин пайғамбар бўлса эди», дейиш билан ўзларидан кейин пайғамбар бўлмаслигини, шунингдек, умматларидан сӯнг бошқа уммат бўлмаслигини таъкидладилар.
Муҳаммад с.а.в пайғамбарларнинг энг охиргиси ва У Зоти шарифнинг умматлари эса умматларнинг энг охиргиси бўлдилар. Шу туғри ақидадур, ислом динимиз таълимотидир. Бунга имон келтириш, ишониш, барча бандаларга фарздир.
А.Ҳамидов
Денов туман Нурил -Ислом жоме масжид имом хатиби