Динимизга бизларни камтарин бўлишга буюради. Пайғамбаримиз (Саллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай марҳамат қиладилар: “Аллоҳ таоло менга; бир бирингизга нисбатан камтарин бўлинг,токи бирон кимса ўзгага зулм қилмасин,деб ваҳий қилди”(Имом Муслим ривояти). Камтарликнинг акси манманлик булиб,у коинотни йўқдан бор қилган, барча нарсаларни яратган, буюк Парвардигорга хосдир. Қуръони каримда бу ҳақда: “ Бас, барча ҳамд осмонларнинг Роббига, ернинг Роббига ва оламларнинг Роббигадир. Осмонлару ердаги улуғлик Уникидир. У зот Азизу Ҳакиймдир”, деб хабар берилган (Жосия 36-37)
Кўп гуноҳлар юз беришга кибр сабаб бўлади. Аллоҳ таолога осий бўлиш, Унинг тоат-ибодатидан юз ўгиришнинг асосий сабабчиси ҳам банданинг қалбидаги кибру ҳаводир.Шунинг учун Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “ Қалбида зарра мисқолича кибри бўлган кимса жаннатга кирмайди”, деб марҳамат қиладилар (Имом Муслим ривояти).Такаббурлик туфайли шайтонни лаъин Аллоҳнинг даргоҳидан
қувилди ва Унинг раҳматидан маҳрум бўлди.
Такаббурликнинг энг юқори чегараси Аллоҳни тан олмаслик, киши ўзининг ожиз банда эканини унитишдир. Барчага маълумки, қадимда яшаб ўткан Фиръавннинг ҳам худоликни даъво қилишга ундаги кибр сабаб бўлган эди.
Инсон тупроқдан яратилган. Демак, инсон ўзиниг аслига боқиб, шунга монанд тарзда ҳаёт кечирмоғи лозим бўлади. Манманлик қилиб, ўзгаларга беписанд муомилада бўлиш, мол-дунё, обрў-эътиборга алданиб кибрланиш оқибатида киши дўстлари, қариндошлари ва эл-юрти олдида ҳурматини йўқотади.
Қуръони каримда бундай оят бор: “ Одамларга (кибрланиб) юзингни буриштирмагин ерда керилиб юрмагин! Чунки Аллоҳ барча кибрли, мақтанчоқ кимсаларни суймас” (луқмон,18)
Аллоҳ таоло барчаларимизни кибру ҳаводан йироқ қилиб, камтарлик сифати билан зийнатланишга муваффақ қилгин.
Сариосиё туман “ Домулло Муҳаммад Шариф”
Жомеъ масжиди Имом Хатиби Камолзода Довуд

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here