Марсад ибн Абу Марсад Fанавийдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Агар намозингизнинг қабул этилиши сизларни хурсанд қиладиган бўлса, сизга яхшиларингиз имом бўлсин. Чунки улар сиз билан Роббингиз орасида вакилингиздир», – дедилар».

Тобароний ва Ҳоким ривоят қилишган.

Ундан кейин қорироғи имомликка ҳақли бўлади. Яъни Қуръонни яхшироқ қироат қиладигани, кўпроқ ўқигани.

Кейин парҳезкорроғи ҳақли бўлади. Яъни, ҳаром ва макруҳлардан тақво қилиш билан бирга, шубҳали нарсалардан ҳам ўзини олиб қочишда пешқадамроғи.

Мазкур сифатларда савияси тенг бўлиб қолган кишилар ичидан ёши каттаси имомликка ўтади.

Имомликка булардан кейинги ҳақлилар қуйидаги тартибда танланади:

хулқи яхшиси, таҳажжудни кўп ўқийдигани, насаби шарафлиси ва кийими кир-чирлардан тозаси.

Шундай экан, бугун, 15-февраль 2021-йил душанба куни Сурхондарё вилояти вакиллигида вилоят бош имом хатиби Алиакбар Сайфидинов устоз бошчилигида вилоятимизда фаолият олиб бораётган имом хатиблар, ноиб имомларнинг Қуръон қироатини қай даражада эканлигини аниқлаш мақсадида ЎМИ томонидан чиқарган бўйруққа асосланиб, имтихон қилинди. Унда барча иштирокчилар муносиб қатнашиб, ўз илмларини намоён этдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилоят вакиллиги Матбуот хизмати

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here