Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бутун дунёга хавф солиб турган коронавирус пандемияси, бизнинг юртимизга ҳам хавф солиб турибди. Шундай пайтларда мўминмусулмонлар бу хавфни ортда қолдириш учун ўз уйларини маскан тутишлари керак.

Ислом дини  уламолари  ҳозирги пандемия даврида карантин қоидаларига амал қилиш вожиб амал демоқдалар. Демак, карантин коидаларига амал килмаслик кишини Аллоҳ таоло олдида масъул бўлишига сабаб бўлади.

Куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг 2020 йил Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги Баёноти эълон қилиниб, бу йилги  Қурбон ҳайити байрами қандай ҳолда адо этилиши  маълум қилинди.

Биз мўмин – мусулмонлар китобимиз Қуръони карим оятлари ҳамда хадиси шарифлардаги илоҳий маънолар тақозосига кўра ишбошимиз бўлган давлат раҳбаримиз ва муфтий ҳазрат кўрсатмалари, шариъат хукмларига итоат этишимиз барчамизни дину дунёимиз, охиратимизни саъодатига сабаб бўлади, иншааллоҳ!

Бу дегани қурбон ҳайити тўхтатилди, дегани ҳам эмас. Албатта Аллоҳимиз ўзи сизу бизга байрам қилиб берган ҳайит байрамини кўтаринки руҳда байрам қиламиз фақат бу оила даврасида бўлиши керак. Шунингдек, мўътабар китобларимизда арафа куни ва туни ибодатлар билан бўлиши ва бу кундаги дуолар ижобатга яқин эканлиги эслатилган бўлиб бу кунларда тезда бу оғир ва синовли кунлар кетиши кенгчилик ва ёруғ кунлар тез кунда келишини Аллоҳдансўраб дуода бўлишимиз керак. Келаётган Қурбон ҳайити муборак бўлсин азизлар! Аллоҳ дуо ва тазарруларимизни қабул этиб охир замон фитналаридан ўзи асрасин!

Аллоҳ таоло  барчаларимизга келаётган Қурбон ҳайитини муборак қилсин!

ЎМИ Сурхондарё вилоят вакили А.Сайфидинов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here