Қурбон хайити яқинлашгани муносабати билан Ўзбкистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши томонидан Қурбон ҳайитини муносиб нишонлаш тўғрисида баёнот эълон қилинди. Аввало уламоларимиз томонидан жорий фатволарни эълон қилинишидан мақсад, инсонларнинг манфаатларини кўзлаш, зарарни олдини олишдир.

Барчамизга маълумки ҳозирда ҳайит намозини жамоат бўлиб ўқиш инсонларни саломатлиги учун катта хавф-хатар туғдиради. Шундай экан, бу вазиятда энг тўғри йўл иш бошилар яъни уламолар фикрларига итоат қилишдир.

Ҳозирда бутун дунё бўйлаб, жумладан, юртимизда ҳам каронавирус касаллиги авж олмоқда.  Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича барча чоралар кўрилмоқда. Афсуски пандемия билан боғлиқ вазият кескинлигича қолмоқда. Соҳа мутахассислари томонидан масжидда ёки бошқа жойда одамларни тўпланишида хатар борлиги, вирусининг кенг тарқалиб кетиши мумкинлиги таъкидланмоқда.

Масжидларда жума ва ҳайит намозларини ўқиш холатида мусулмонлар саломатлиги учун хавф-хатар бор экан, бундай шароитда мусулмонлардан жума фарзлиги хайит намозини вожиблиги соқит бўлади. Уламолар Кенгаши баёнотида келтирилган фатвога мувофиқ юртдошларимиз ҳайит куни бомдод намозини ўқигандан сўнг қуёш чиққандан кейин қурбонликлар қилсалар мақсадга мувофиқ бўлади. Қурбонлик қилиш 3 кунгача давом этади.

Ҳайит намозни ўқилмасада байрам кайфиятини сақлаб қолиш жуда муҳимдир. Аллоҳ таоло барчамизни ҳайит байрамини кўтаринки руҳда ўтказмоқликни насиб қилсин! Юртимизда тинчлик осойишталик, халқимизга фаровонлик, саломатликни тез кунларда ато қилсин!

 

Акбарали Юсуфжонов,
Наманган вилояти Учқурғон тумани
“Эшондедахон” жоме масжиди имом-хатиби

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here