Маълумки,Олам яралибдики ҳар даврни инсонларни тўғри йўлга бошловчи оқилу фозил кишилар бўлгани каби,уларни ҳидоят йўлидан чалғитиб, ҳар хил ношаръий кўчаларга етакловчи,эр ва хотинни бир биридан ажратиш, қариндош уруғ қўни – қўшни инсонларни ҳам ўрталарига нифоқ тушишига сабабчи бўлиб келаётган шахслар кўплаб топилади.
Бу иллатлардан бизнинг давримиз одамлари ҳам жарб кўриб,ҳатто баъзи оилалар шу каби сеҳр-жоду, иситиш совутишларни қурбони бўлмоқда.
Шу боис аввалда бу борада кўплаб гапирилган бўлсада, бугун яна унинг қанчалик оғир гуноҳ экани, у иш билан шуғулланувчи кишилар ҳам, унга бориб айтган гапини тасдиқлаб,унга ишонувчи кимсалар ҳам диндан чиқиб қолишига ояту ҳадислардан ҳужжат ва далиллар келтириб ўтмоқчимиз.
Ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз с.а.в еттита ҳалокатга олиб борувчи ишдан қайтариб, қуйидагича марҳамат қилганлар; яъни “Ҳалокатга олиб борувчи еттита гуноҳдан сақланинглар!”
1. Аллоҳ таолога ширк келтирмоқ.
2. Сеҳр ишлари билан шуғулланиш.
3. Бировни ноҳат ўлдириш,
4. Судхўрлик,
5. Етимларнинг молини емоқ,
6. Ёв билан бўлаётган жангдан қочмоқ.
7. Эрли,Мўмина, иффатли аёлларни фоҳиша деб ҳақоратламоқ
Абу Мусо ал — Алийдан ривоят қилишларича Пайғамбаримиз с.а.в уч тоифа одам жаннатга кирмайди, деган эхканлар:
1. Маст қилувчи ичимликка муккасидан кетганлар.
2. Ўзининг Мўмин қариндош уруғларидан қочган, улар билан алоқа қилмайдиган (аразгўйлар ҳам шу тоифага кирадилар)
3. Сеҳрини тасдиқлаб, мана бунинг сеҳри ўткар экан” , дейдиган одамлардир.
Юқоридаги ҳадиси шарифлардан кўриниб турибдики, нафақат сеҳр жоду, иссиқ совуқ билан шуғулланувчи, балки унинг олдига умидвор бўлиб бориб, уларнинг сўзларига ишонувчи кишилар ҳам Аллоҳнинг дарбгоҳида оғир гуноҳкор ҳисобланиб, Унинг раҳматидан бебаҳра қолурлар.
Бойсун тумани бош имоми З.Х.Чориев