Қадим замонда бир подшоҳ аъёнлари ва аскарлари билан кемада сафарга чиқар екан улар билан умрида кема кўрмаган бир қул ҳам кемага чиқарилибди. Кеманинг арқонлари бўшатилиб, елканлари кўтарилиб юриш бошланганда, қул хавотирга туша бошлабди. Кема борган сайин тезлашиб тўлқинлар устида чайқалиб борар екан, қулнинг қўрқуви ортиб айюҳаннос солиб бақира бошлабди. Уни овутишга қанчалик уринишмасин фойдаси бўлмабди. Унинг шовқинидан сабр косаси тўлган подшоҳ кемадагиларга қараб; Уни тинчлантирадиган бирор киши борми? деганда, бир доно инсон; Менга рухсат берсангиз уни мен тинчлантираман, дебди. Подшоҳ унга қулнинг ихтиёрини берибди. Шунда у инсон қулни ушлатиб денгизга улоқтириб юборибди. Бечора қул чексиз уммонга тушиб бир неча бор чўкиб сувлар ютиб, жон жахди билан ўзини кемага урибди. У чўкадиган даражада ҳолдан тойгач доно инсон уни қутқазиб кемага чиқартириб олибди. Чексиз уммонга ташланган ва ростакам хавф хатарни англаб етган қул кемада нажот топибди ва кеманинг бир бурчагига бориб жимгина ўтириб тинчиб қолибди.

Оч қолмасдан тўқлик қадрини, касал бўлмасдан соғлик қадрини, ажал етмасдан ҳаёт қадрини, нотинчлик касофатлари етмасдан тинчлик ва хотиржамлик қадрини билишлик, ақлли ва доно инсонларнинг бир фазилатидир. Меҳрибон Парвардигор биз бандаларига шукрона қилсак арзийдиган жуда кўп неъматлар берган. У неъматларнинг энг аълоси тинчлик ва хотиржамликдир. Агар шу икки неъмат бор бўлса бошқаларига инсон ҳаракат қилиб ва Аллоҳдан сўраб эришиши осон кечади.

Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам; “(Эй Анас!) Аллоҳ таолодан дунё ва охиратда тинч ва омонда бўлишни сўрагин. Зеро, сенга дунё ва охиратда тинч ва омонда бўлишлик берилса, нажот топибсан” дедилар.

Демак тинчлик ва осойишталик Аллоҳ таолонинг бандасига берган энг буюк неъмати. Қолаверса барча эзгу ишлар рўёбга чиқишининг сабаби ҳам тинчлик ва осойишталикдир. Шундай экан инсонлар нафақат бу икки неъматнинг қадрини билиб шукрона қилиши, балки бу неъматга путур етказадиган ҳатти ҳаракат ва ишлардан сақланиши лозим.

Қурони карим ва ҳадиси шарифлар мусулмонларнинг дастурул амали, олимларнинг ёзган китоблари инсонлар учун маърифат ва насиҳатдир ва имомлар ва илмли инсонлар қилаётган амру маъруф ва ёзаётган мақолалари ҳам насиҳатдир. Бу мақолада ҳам ибрат олиш ва насиҳат бор. Аслида биз инсонлар доимо насиҳатга муҳтожмиз. Зеро, Сўфи Аллаёр ҳазрат айтганлар;

Насиҳат тингламас дил сахтмаҳжуб

Кўкармас тошга ёмғир ёғса ҳам кўп

Тошга қанча ёмғир ёғса ҳам бир нарса ўсмаганидек, насиҳатларга қулоқ тутмайдиган адашган инсон ҳам эзгуликка эриша олмайди ва ҳидоят топмайди. Инсон қалби тошдек қаттиқ эмас, балки ердек шудгордек юмшоқ ва қабул қилувчи бўлиши лозим.

Ў Алимов. Бойсун туман “С.Бахромхон” жомеъ масжиди имом хатиби.

ПОДЕЛИТЬСЯ
Олдинги мақолаСеҳр
Кейинги мақолаТафрика кулфат

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here